Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ қайтмоқда. «МЮ» Мбаппе – Неймар тандемига қарши, Месси учун Роналду билан фарқни қисқартириш имконияти ва куннинг яна 6 тўқнашуви прев

ЕЧЛ қайтмоқда. «МЮ» Мбаппе – Неймар тандемига қарши, Месси учун Роналду билан фарқни қисқартириш имконияти ва куннинг яна 6 тўқнашуви прев

Автор: admin

Европада сешанба оқшомидаги ўйинлар билан мухлислар интиқлик билан кутган Чемпионлар лигаси баҳсларига старт берилади. Дастлабки кунги ўйинлар рўйхатидан тўртта гуруҳдаги тўқнашувлар ўрин олган. Жумладан, «ПСЖ» - «МЮ», «Челси» - «Севиля», «Лацио» - «Боруссия» Дортмунд сингари марказий учрашувлар қаторида «Барселона» ва «Ювентус» иштирокидаги ўйинлар ҳам мухлислар диққат марказида бўлади. Трибуна.уз ЕЧЛ 1-тур сешанба кунги ўйинлар превюси, жамоалардаги йўқотиш ва тахминий таркиблар ҳамда марказий ўйинлар ҳақида маълумот беради.
«Э» гуруҳи: «Челси» «Севиля»га қарши
Чемпионлар лигаси 1-турининг энг қизиқарли ўйинларидан бири Лондонда ўтиши кутилмоқда. Трансфер ойнасида энг кўп (247 млн евро) пул сарфляган «Челси» ўз майдонида Европа лигасининг амалдаги ғолиби «Севиля»ни қабул қилади. Ўйин олдидан Лемпард жамоасига дисквалификацияга учраган Маркос Алонсо ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлса, Менди ва Зиёшнинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Гуруҳдаги яна бир баҳс Францияда ўтиб, «Ренн» ва Россиянинг «Краснодар» клублари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида дебютларини ўтказишади. Маҳаллий ҳокимият вакиллари ижозати билан шу куни «Роазон Парк» стадионига 5000 нафар томошабин киришига рухсат берилади. УEФА ўйингоҳнинг мухлислар билан 30 фоизга тўлдирилишига қаршилик билдирмайди.
 «Ф» гуруҳи: Иммобиле «Боруссия»га қарши
Ўтган мавсум якунларига кўра, «Олтин бутса» учун кечган тўпурарлар пойгасида Чиро Иммобиле 36та гол билан Роберт Левандовскидан ўзиб, ғолибликни қўлга киритганди. 2014 йилда айнан италиялик форвард полшалик ҳужумчининг «Боруссия»даги ўрнини эгаллаши учун чақирилган, аммо 34 ўйинда 10та гол киритганидан кейин Дортмунд клуби Иммобиле билан хайрлашганди. «Лацио»нинг 30 ёшли голеадори бугун «Боруссия» билан баҳсда собиқ жамоасига қарши нималарга қодирлигини исботлашга уриниши аниқ.
 Яна битта ўйин Санкт-Петербургда ўтказилиб «Зенит» Белгиянинг «Брюгге» клубига қарши майдонга тушади. Бу баҳсда Малком майдонга тушмаса-да, Азмун-Дзюба тандемидан кўп нарса кутиш мумкин.
«Г» гуруҳи: Месси Роналду билан фарқни қисқартира оладими?
Украинада кечадиган «Динамо» - «Ювентус» учрашувида киевликларнинг 75 ёшли устози Мирча Луческу рекордчига айланади. Ҳали ҳеч бир мураббий бу ёшда ЕЧЛ ўйинида жамоасини майдонга олиб тушмаган. Шу куни «Юве» сафида жамоа юлдуз Роналдунинг йўқлиги Киев клубидаги босимни бироз камайтириши мумкин.

 Криштианунинг карантинда эканлигидан Месси фойдаланиб қолиши ва ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатида голлар бўйича орадаги 15та гол фарқини қисқартириши мумкин. «Барселона» «Камп Ноу»дан Сергей Ребров мураббийлигидаги «Ференсварош» клубига қарши майдонга тушади.
Париж реванш кутмоқда. Мбаппе ва Неймар «МЮ»га қарши
Манчестер ва Париж клубларининг сўнгги тўқнашуви драматик тарзда якунланганди. ЕЧЛ 1/8 финал босқичида «ПСЖ» «МЮ»ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этган, Парижда эса «Юнайтед» Решфорднинг сўнгги сониялардаги голи эвазига 3:1 ҳисоби билан Сулшер жамоасини кейинги босқичга олиб чиққанди. Ўша баҳсдан кейин трибунада кўз ёш тўккан Неймар ва мағлубият аламини тотган Мбаппе бу сафар реванш олишни интиқлик билан кутаётгани аниқ.

 «ПСЖ» сингари «МЮ» ҳам таркибда қатор йўқотишларга учраган. Кавани собиқ клубига қарши майдонга туша олмайди. Бугун Магуайр ўрнига илк марта Бруно Фернандеш манчестерликларни сардорлик боғичи билан майдонга бошлайди. Икки жамоа сўнгги ўйинида ўз чемпионатида 4тадан гол уриб, ғалаба қозонганлигини инобатга олсак, томонлар бу тўқнашувга яхши кайфиятда етиб келишади. Ўтган йилги ЕЧЛ финалчиси ва Европа лигаси яримфиналчиси ўртасидаги қарама-қаршилик куннинг марказий тўқнашувига мос даражада ўтишини тахмин қилса бўлади.

Чемпионлар лигаси. 1-тур.
1-тур. 20 октябр (сешанба)
«Е» гуруҳи
«Челси» - «Севиля»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
ТВ-трансляция: «Футбол ТВ»
«Челси»: Менди; Аспиликуета, Тяго Силва, Зума, Чилуелл; Жоржино, Канте; Пулишич, Ҳаверс, Маунт; Вернер
Ўйнамайди: Маркос Алонсо (дисквалификация), Менди (жароҳат), Гилмор (жароҳат)
Сўроқ остида: Зиёш (жароҳат), Менди (оғриқ)
«Севиля»: Буну; Навас, Гомес, Карлос, Акуня; Фернандо, Ракитич, Хордан; Окампос, Сусо, де Ёнг
Ўйнамайди: Кунде (бетоб)
Сўроқ остида: Эскудеро (жароҳат), Идрисси (номаълум)
«Ренн» - «Краснодар»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
ТВ-трансляция: «Матч ТВ»
«Ренн»: Гомис; Траоре, да Силва, Агерд, Далберт; НъЗонзи, Камавинга, Докю, Бурижо, Терре; Гирасси
Ўйнамайди: Мауасса (жароҳат), Леа Силики (жароҳат)
«Краснодар»: Сафонов; Петров, Мартинович, Каё, Кристиан Рамирес; Уткин, Газинский, Вилена; Классон, Берг, Сулейманов
Ўйнамайди: Ари (жароҳат), Вандерсон (жароҳат), Стотский (жароҳат), Кабелла (бетоб), Марков (бетоб)
«Ф» гуруҳи
«Зенит» - «Брюгге»
ТВ-трансляция: «Матч ТВ»
Ўйин бошланиш вақти: 21:55
«Зенит»: Кержаков; Караваев, Ловрен, Ракитский, Жирков; Ерохин, Оздоев, Барриос, Кузяев; Азмун, Дзюба
Ўйнамайди: Дуглас Сантос (дисквалификация), Малком (жароҳат)
«Брюгге»: Хорват; Собол, Рикка, Мехеле, Мата; Баланта, Ванакен, Вормер, Ритс, Ланг; Дятта
Ўйнамайди: Миноле (бетоб), Коссуну (бетоб), Крменчик (бетоб), Митрович (жароҳат), Дели (дисквалификация)
«Лацио» - «Боруссия» Дортмунд
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
«Лацио»: Стракоша; Патрик, Ачерби, Луис Фелипе; Марушич, Милинкович-Савич, Лукас Лейва, Луис Алберто, Фарес; Корреа, Иммобиле
Ўйнамайди: Латссари (жароҳат), Раду (жароҳат), Перейра (шамоллаш)
Сўроқ остида: Каталди (бетоб), Луис Фелипе (жароҳат)
«Боруссия»: Бюрки; Пишек, Хуммелс, Дилейни; Мене, Беллингем, Вицел, Геррейру; Ройс; Санчо, Ҳоланд
Ўйнамайди: Аканжи (бетоб), Жан (дисквалификация), Шмелсер (жароҳат), Шулс (жароҳат), Загаду (жароҳат)
Сўроқ остида: Пишек (кўз жароҳати)
«Г» гуруҳи
 «Динамо» Киев - «Ювентус»
Ўйин бошланиш вақти: 21:55
ТВ-трансляция: «Футбол ТВ»
«Динамо» К: Бушан; Кендзера, Забарний, Попов, Миколенко; Сидорчук, Шапаренко; Сиганков, Буялский, де Пена; Супряга
Ўйнамайди: Тимчик (жароҳат)
«Ювентус»: Шесни; Данило, Бонуччи, Келлини; Куадрадо, Рабо, Бентанкур, Ремзи, Кулусевски; Мората, Дибала
Ўйнамайди: де Лихт (елка), Роналду (карантин), Маккенни (карантин), Алекс Сандро (жароҳат)
Сўроқ остида: Ремзи
«Барселона» - «Ференсварош»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
«Барселона»: Нето; Дест, Пике, Лангле, Хуниор Фирпо; Пянич, де Ёнг, Месси, Коутино, Фати; Гризманн
Ўйнамайди: Алба (жароҳат) тер Стеген (тикланиш жараёни)
Сўроқ остида: Юмтити (номаълум)
«Ференсварош»: Дибус; Ловренчич, Блажич, Ковачевич, Чивич; Шигер, Харатин, Сомалиа; Зубков, Исаел, Нгуен
«Ҳ» гуруҳи
 «Пари Сен-Жермен» - «Манчестер Юнайтед»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
ТВ-трансляция: «УзРепортТВ»
«ПСЖ»: Навас; Флоренси, Маркинос, Кимпембе, Кюрзава; Эррера, Данилу, Рафиня; Ди Мария, Мбаппе, Неймар
Ўйнамайди: Бернат (жароҳат), Икарди (жароҳат), Керер (жароҳат), Паредес (жароҳат), Верратти (жароҳат)
Сўроқ остида: Дракслер (жароҳат), Маркинос (оғриқ)
«МЮ»: де Хеа; Уан-Биссака, Линделеф, Туанзебе, Шоу; Матич, Погба, Мата, Бруну Фернандеш, Решфорд; Марсял
Ўйнамайди: Магуайр (номаълум), Гринвуд (жароҳат), Кавани (спорт формасида эмас), Байи (жароҳат), Лингард (жароҳат)
Сўроқ остида: Туанзебе (жароҳат)
 «Лейпциг» - «Истамбул Башакшехир»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
«Лейпциг»: Гулачи; Орбан, Упамекано, Халстенберг; Мюкиле, Кампл, Адамс, Анхелино; Олмо, Форсберг; Поулсен
Ўйнамайди: Забицер (жароҳат), Лаймер (жароҳат), Клостерманн (жароҳат), Хартманн (жароҳат), Айдара (бетоб)
«Истамбул»: Мерт Гюнок; Рафаел, Шкртел, Епуряну, Болинголи; Ирфан Қаҳвечи, Маҳмуд Текдемир, Алексич, Вишча; Кривелли, Ба
Ўйнамайди: Окечукву (номаълум), Шадли (жароҳат), Калдирим (номаълум).
 
ЕЧЛ. 1-тур. 21 октябр (чоршанба)
«А» гуруҳи
Залсбург (Австрия) - Локомотив (Россия)
Бавария (Германия) - Атлетико (Испания)
«Б» гуруҳи
Реал (Испания) - Шахтёр (Украина)
Интер (Италия) - Боруссия (М, Германия)
«С» гуруҳи
Манчестер Сити (Англия) - Порту (Португалия)
Олимпиакос (Греция) - Марсел (Франция)
«Д» гуруҳи
Аякс (Нидерландия) - Ливерпул (Англия)
Митюлланд (Дания) - Аталанта (Италия).
295   
Добавить комментарий
Ваше имя: *