Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Адама «Барса»да?!

Англиянинг «Вулверҳемптон» жамоаси вингери Адама Траоре фаолиятини Каталонияда давом эттириши мумкин.
Гоал нашрининг маълум қилишича, испаниялик вингер билан «Барселона» шартнома имзоламоқчи, аммо ҳали якуний қарорга келинмади.
Эслатиб ўтамиз, «бўрилар» ўз футболчига ҳали янги шартнома таклиф этганича йўқ.
Агуеро кетадими?

«Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Кун Агуеро фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
Футболчининг агенти Эрнан Регера берган маълумотларга қараганда, футболчи янги жамоалардан келиб тушиши мумкин бўлган таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини расман маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумчи «Манчестер Сити» билан янги шартнома имзолаш ҳақида музокаралар ўтказмаяпти. Боз устига, уни клубда олиб қолиш учун раҳбарият ҳам шартнома таклиф қилмоқчи эмас.
Товен нишонда!

Франциянинг «Марсел» жамоаси ярим ҳимоячиси Флорент Товен «Лестер»га ўтиши мумкин.
«Тҳе Сун» нашрининг маълум қилишича, инглиз клуби Товен учун «Милан» таклиф қилган суммадан кўпроқ беришни режалаштирмоқда.
27 ёшли футболчининг ўзи ҳам «Лига 1»да узоқ қолиш ниятида эмас. Шу боис, мавсум сўнггида клубини алмаштирмоқчи. 
Эслатиб ўтамиз, Товеннинг «Марсел» билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Шу боис, қишда уни «Лестер» кичик сумма эвазига қўлга киритиши мумкин.
Закария нишонда

«Челси» «Боруссия Д» жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Закария билан шартнома имзолаш ниятидан қайтгани йўқ.
«Билд» нашрининг Закария учун Лондон клуби қишда 30 миллион фунт таклиф қилмоқчи. Агар музокаралар ижобий давом этса, бу сумма 35 миллион фунтга қадар кўтарилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Денис билан шунингдек, «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ҳам жиддий қизиқиб қолган.
«Брайтон» ошириб юбормадими?!

Англиянинг «Брайтон» клуби ўз ҳимоячиси Бен Уайт борасида якуний қарорга келди.
Жамоа агар, молиявий қулай таклиф келиб тушмаса, ўз футболчисини жамоада олиб қолмоқчи. Шу боис, клуб ўз футболчиси билан ўртадаги шартномани бир неча йилга узайтирди ва унинг товон пулини 50 миллион евро этиб белгилади.
Эслатиб ўтамиз, у билан «Ливерпул», «Сити» ва «Тоттенҳем» жамоалари жиддий қизиқиб қолган эди.
555   

Комментарии
(1)

  1. Javohir 4 ноября 2020 14:20
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
Добавить комментарий
Ваше имя: *