Goal24.uz » Transfer » Насри, Манжукич, Пато ва бошқалар. Бир неча йил аввал клубининг асосий футболчиси бўлган, ҳозир эса ишсиз қолган юлдузлар

Насри, Манжукич, Пато ва бошқалар. Бир неча йил аввал клубининг асосий футболчиси бўлган, ҳозир эса ишсиз қолган юлдузлар

Автор: admin

Европада трансфер ойнаси аллақачон ёпилиб бўлган, бироқ эркин агент мақомидаги футболчилар ҳамон ўзи учун янги клуб излаш билан овора. Ажабланарлиси, уларнинг орасида дунё таниган номдор футболчилар ҳам бор. Улар маълум сабабларга кўра трансфер ойнаси вақтида ўзларига янги жамоа топа олмай қолди. Қуйида айнан бир неча йил олдин ўз клубларида етакчи бўлган, ҳозир эса ҳеч кимга керак бўлмай қолган футболчилар ҳақида фикр юритилади.
Даниел Старриж (31 ёш, сўнгги клуби “Трабзонспор”)

Старриж Брендан Рожерс қўл остида Луис Суарес билан ажойиб тандем ҳосил қилганди. Аммо Юрген Клопп англиялик футболчининг хизматларидан воз кечди. Бундан ташқари, германиялик мутахассис футболчининг тез-тез жароҳат олишидан кўнгли тўлмасди. Шу тариқа Старриж 2019-йилнинг ёзида эркин агентга айланиб, Туркиянинг “Трабзонспор”и билан уч йиллик шартнома имзолади. Аммо 2020-йилнинг март ойида Старижнинг акаси футболчининг трансфери юзасидан гаров ўйнагани учун у тўрт ойга футболдан четлатилди. Шу туфайли у 16 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган турк клуби билан шартномасини бекор қилишга мажбур бўлди. Август ойида Старриж Скй Спортсъга берган интервюсида Премер Лигага қайтмоқчи эканини айтганди. Бироқ Премер Лига клублари унинг қайтишини хоҳламаяпти. Муаммо ҳам шунда аслида.
Жек Уилшер (28 ёш, сўнгги клуби “Вест Ҳем”)

Уилшер Англиянинг энг иқтидорли ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланиб, мунтазам равишда Арсен Венгернинг “Арсенал”ида асосий таркибдан жой оларди. Жек кетма-кет икки марта (2014 ва 2015-йилларда) Англия Кубогини қўлга киритган Лондон жамоасининг асосий бўлаги эди. Бироқ футболнинг қора томони бўлган жароҳатлар кўплаб иқтидорлар сингари, Уилшернинг фаолиятини ҳам барбод қилди. 2018-йилда “канонирлар” сафини тарк этганидан сўнг у “Вест Ҳем” сафига бориб қўшилди. Аммо Уилшер у ерда икки мавсумда барча турнирларда атиги 19 учрашув ўтказиб, 1 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
Октябрь ойининг бошида “Вест Ҳем” Уилшер билан шартномани бекор қилишга қарор қилди. Тҳе Тимес маълумотларига кўра, Жек у ерда ҳафтасига 100 минг фунт олган. 28 ёшли футболчи ҳозирда ўзини соғлом, кучли ва ўйнашга тайёр эканлигини айтиб, янги клуб излаш билан шуғулланмоқда.
Денни Уелбек (29 ёш, сўнгги клуби “Уотфорд”)

“Тўпчилар” сафида жиддий жароҳатлардан азоб чеккан яна бир футболчи Уелбек эди. 2018-йилда жиддий жароҳат олган Денни икки маротаба операция қилинди. 2018/2019-йилги мавсум охирида у эркин агент сифатида “Уотфорд” билан шартнома имзолади. Янги клуби сафида у барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди. Бироқ одатда ҳужумчилардан юқорироқ самарадорлик кутилади. Бунинг устига жамоа ҳам мавсум якунларига кўра, Премер Лигани тарк этди. Шу боис иккала томоннинг розилиги билан 2020-йилнинг октябрь ойида шартнома бекор қилинди.
Самир Насри (33 ёш, сўнгги клуби “Андерлехт”)

Франциялик футболчи “Манчестер Сити” билан икки бор Англия чемпионига айланганди. Бироқ 2017-йилда Манчестерни тарк этганидан кейин ҳамон бирон жойда қўним топишга қийналмоқда. “Анталяспор”да (Туркия) у атиги 8 та ўйин ўтказиб, 2018-йилнинг феврал ойида антидопинг қоидасини бузгани учун олти ойлик дисквалификацияга учради. Апелляция шикоятидан сўнг эса муддат яна бир йилга узайтирилди. Шу тариқа Насри 2019-йилнинг январидагина “Вест Ҳем” билан шартнома имзолаб, футболга қайтди. Аммо у ерда ҳам у барча турнирларда атиги олтита учрашувда қатнашиб, иккита голли узатмани амалга оширди.
2019-йилнинг ёзида Самир “Андерлехт”даги фаолияти билан карерасини тикламоқчи бўлди. Бироқ Белгияда у фақат коронавирус пандемияси пайтида клуб қоидаларини бузгани билангина ёдда қолди, холос. 33 ёшли француз клубга хабар бермасдан, Дубайга саёҳатига йўл олган. Футболчининг ўзи ҳеч қаерга учмаганлигини таъкидлаган. Нима бўлганда ҳам энди буларни муҳокама қилишдан маъно йўқ. Боиси томонлар аллақачон ҳамкорликни тўхтатган. Ортда қолган ёздан бошлаб, Насри яна эркин агентга айланди, аммо ҳеч бир клуб уни ҳамон ўз сафига чорланича йўқ.
Марио Манжукич (34 ёш, сўнгги клуби “Ал-Дуҳаил”)

2018/2019-йилги мавсум охирида “Ювентус”дан кетган Манжукич Қатарнинг “Ал- Дуҳаил” клубига ўтди. Аммо у ерда фақат 10 та ўйин ўтказиб, атиги 2 та гол урди. Июл ойи ўрталарида эса хорватиялик ҳужумчи Қатар клуби билан шартномасини бекор қилди. Айнан ўша паллада “Локомотив Москва” футболчининг вакиллари билан музокаралар олиб боришни бошлаганди. Марио “темирйўлчилар” сафига қўшилишга жуда яқин эди, аммо сўнгги дақиқаларда евронинг юқори курси туфайли битим амалга ошмай қолди. Бундан ташқари, “Милан” ва А Сериянинг янги вакили “Беневенто” ҳам унга қизиқиш билдирганди. Бироқ Манжукич ҳамон ишсиз.
Алешандре Пато (31 ёш, сўнгги клуби “Сан-Паулу”)

Бразилиялик футболчининг “Милан” сафида порлаганини кўпчилик яхши эсласа керак, бироқ Пато айнан чўққидалигида, кутилмаганда ватанига “Коринтианс”га қайтишга қарор қилди. 2016-йилда у яна Европага қайтди: “Челси” ва “Вилярреал”да ўйнаб кета олмади. Шундан сўнг Хитойнинг “Тянцзин Тянхай” клубига ўтди, чин юртида у 60 учрашув ўтказиб, 36 та гол уришга муваффақ бўлди. 2019-йилнинг март ойида эса Пато “Сан-Паулу”га қайтди, Бразилия клуби таркибида у 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди. Апрел ойи бошида 31 ёшли футболчи ўзини яна Европада синаб кўрмоқчи эканини айтди. Шу тариқа августда “Сан-Паулу”ни тарк этган Пато ҳанузгача янги клуб топгани йўқ.
Шинжи Кагава (31 ёш, сўнгги клуби “Сарагоса”)

Япониялик футболчи Юрген Клопп бошқарувидаги “Боруссия Д”нинг асосий фигураларидан бири эди. 2019-йилда “арилар” сафини тарк этган Кагава кутилмаганда Сегунда вакили “Сарагоса” билан икки йиллик шартнома имзолади. Шинжи испан клубида 36 ўйинда майдонга тушди. Бироқ клуб Ла Лига йўлланмасини қўлга кирита олмади. “Сарагоса” турнир жадвалида 3-ўринни эгаллади, ўтиш ўйинида эса икки ўйин натижасига кўра, “Элче”га имкониятни бой бериб қўйди. Октябрь ойи бошида Кагава клуб мухлислари билан хайрлашиб, Испания клубини тарк этишга қарор қилди. Ҳозирда эса Кагава сабрсизлик билан қишки трансферлар ойнасини кутмоқда.
310   
Добавить комментарий
Ваше имя: *