Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Ювентус» «Милан» футболчиси учун курашга қўшилди

«Ювентус» «Милан» футболчиси учун курашга қўшилди

Автор: admin

«Милан» яримҳимоячиси Ҳоқон Чалханўғли «Ювентус» қизиқишлари доирасига тушган, дея хабар бермоқда Туттоспорт.
Манбанинг ёзишича, миланликлар раҳбарияти ва туркиялик футболчи ўртасидаги шартномани узайтириш борасида музокаралар боши берк кўчага кириб қолганидан бир қатор клублар фойдаланиб қолмоқчи. 26 ёшли яримҳимоячининг «Милан» билан шартномаси мавсум якунида тугаши сабабли Ҳоқон Чалханўғли декабр ойидан бошқа клублар билан музокара ўтказиш ва келишувга эришишга ҳақли бўлади. 
Қайд этилишича, туркиялик футболчининг агентлари Ҳақон масаласида «Манчестер Юнайтед» ва «Атлетико» вакилларининг таклифини ўрганган. Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам кейинги мавсумда Чалханўғлини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи қишки трансфер ойнасигача миланликлар билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаса, Турин клуби раҳбарияти Ҳоқонга таклиф билан чиқади ва у ёзда эркин агент сифатида клубга қўшилиши мумкин.
Маълумот учун, 26 ёшли яримҳимоячи А Серия жорий мавсумида 7 ўйинда майдонга тушиб, 1та голли узатмага муаллифлик қилган. 7 ўйинда 17 очко тўплаган «Милан» чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.
120   
Добавить комментарий
Ваше имя: *