Goal24.uz » Ўзбекистон » «Футболчиларни хорижга сотиш ниятида чақираётганим йўқ». Вадим Абрамов мағлубиятлар, алмаштириб бўлмас футболчи ва Лутфулла Тўраевнинг ю

«Футболчиларни хорижга сотиш ниятида чақираётганим йўқ». Вадим Абрамов мағлубиятлар, алмаштириб бўлмас футболчи ва Лутфулла Тўраевнинг ю

Автор: admin

БААдаги йиғин доирасида Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий жамоаси учун 2020 йил яхши кайфиятда якунланди, дейиш қийин. Энди бош жамоамиз баҳордан бошлаб ЖЧ-2022 саралаш босқичининг муҳим баҳсларига киришади. Сўнгги ўйинлардаги мағлубиятлар, миллий жамоадаги муаммолар ва мухлисларни қизиқтираётган бир қатор саволлар юзасидан Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов «Футбол плюс» радио ешиттиришида меҳмон бўлиб, саволларга жавоб қайтарди. Гоал24.уз суҳбатнинг асосий қисмини мухлисларга ҳавола етади.

Ўзбекистон миллий жамоасининг 2020 йилдаги сўнгги йиғини ҳақида
- Афсуски, йиғин доирасидаги икки ўйинда ҳам мағлубиятга учрадик. Шу боис суҳбатни айнан йиғиндаги мағлубиятлар ҳақида бошлаш ҳаммага ҳам ёқмаса керак. Бу ўйинлардаги асосий мақсад ғалаба билан бирга миллий жамоага чақирилган футболчиларни ҳолатини кўриб олиш эди. Аммо ҳаммаси биз ўйлагандек кечмади ва икки ўйинда ҳам ютқаздик. Мағлубиятлардан тўғри хулосалар чиқаришимиз керак. Энди муҳим баҳслар олдидан ўз муаммоларимизни яхшироқ билиб олдик.

Сурия ва Ироқ билан мағлубиятли ўйиндаги муаммо ва хулосалар
- Сурия билан ўйин бошидан майдонда 10 киши бўлиб қолиб, камчиликда тўп суриш борасида тажриба орттирдик. Сон жиҳатдан камчлик бўлсак-да, рақибдан қолишмадик. Аммо ҳимоя марказимиздаги муаммолар яна кўзга ташланди. Аввалги муаммолар қандай бўлса, ўша ҳолида турибди. Ҳа, ҳимоячиларимиз кўп, аммо сондан кўра сифат муҳимроқ. Егор Криметс ҳам миллий жамоа ўйинларидан олдин жароҳат олаётгани туфайли ҳимоя чизиғи қандай кўриниш олиши ҳақида аниқ тасаввурга эга эмасмиз. Олдинда вақтимиз бор, умид қиламанки бу муаммога ечим топа оламиз.
 Яна бир камчиликларимиздан бири таркибдаги аксарият ёш футболчиларнинг киришиб кетиши учун вақт зарурлиги. Ўйинларимиздаги мағлубиятга индивидуал хатоларимиз сабаб бўлди. Қайси футболчи хатога йўл қўйганини ўзи билади. Умид қиламанки, расмий ўйинларда бундай ўйнамаймиз.

Ҳимоя ва ҳужумдаги муаммолар ҳақида
- Марказий ҳимоя чизиғи фақат бизда эмас, жуда кўп етакчи клубларда ҳам муаммо саналади. Шу боис, «Ливерпул»дек клуб ҳам ван Дейк сингари ҳимоячи учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлади.
Марказий ҳимоячиларни қандай танлайман? Ўйинлар олдидан ким кучли бўлса, ўша ҳимоячини танлайман. Ислом Тўхтахўжаевни яхши билганим учун Хитойдан чақиргандим. У Ироқ билан баҳсда асосий таркибда ўйнаши керак эди. Аммо ўйиндан бир кун олдин кутилмаганда чой ичаётганда оёғига қайноқ сув тўкилди ва бироз куйди.
Анзур Исмоиловнинг қайтарилиши? У қарор қилиб бўлди. Ўйлайманки, у сиз ҳам бир амалласак бўлади. Игор Голбан ҳам ҳали ишлаш керак. Рустам Ашурматовни хатоси учун дарҳол айбламаган бўлардим. У ҳам узоқ сафардан учиб келди. Анча вақт ўйин амалиётисиз қолди. Шунга қарамай, Суперлигадаги футболчиларни ҳам хорижда тўп сураётган легионерларимиздан қолишмайди, деб айта оламан. Айниқса, ҳимоячиларимиз. Март ойида ким кучли бўлса, миллий жамоада айнан ўша ўйнайди.
Ҳужумдаги муаммолар? Бу бугун пайдо бўлган эмас, эски муаммо. Гап шундаки, жуда кўп клубларимиз бир ҳужумчи билан ўйнаётгани сабабли ҳужумчилар муаммоси ечимсиз қолмоқда. Яхши ҳужумчини маҳаллийлаштириш фикрига ҳам қўшилмайман. Чунки яхши ҳужумчи ўз юрти миллий жамоасига ҳам керак. Шомуродовдан ташқари, Игор Сергеев, Темурхўжа Абдухолиқов ҳам клубида яхши ишлашда давом этса, ҳали бизга кўп ёрдами тегади.

«Миллий жамоадаги алмаштириб бўлмас футболчи? Етакчи сифатида – Одил Аҳмедов»
- Миллий жамоа учун алмаштириб бўлмас деса ҳам бўлар, кўпроқ етакчи сифатида Одил Аҳмедов керак. Унинг майдонда қандай ҳолатда эканлигидан қатъи назар бу футболчилар руҳини кўтаради. Одилнинг захира ўриндиғи ёки кийиниш хонасида бўлиши шарт эмасдир, чунки у ерда мен ҳам бўла оламан, аммо майдонда бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Шу боис асосий баҳсларда Одилдан умидимиз катта.
Дарвоза чизиғидаги муаммолар, 1-рақамли дарвозабон кимлиги ҳақида
- Дарвозабонлар муаммоси ҳам бизда бир неча йиллардан буён мавжуд. Ёдингизда бўлса, 10 йиллар олдин чемпионатимиз ўйинларида легионер дарвозабонларга рухсат бермай, фақат ўзимизни дарвозабонларни ўйнатиш таклифи билан чиққандим. Ўшанда кўпчилик менинг қароримга қарши чиққанди. Негадир миллий жамоадан кетганимдан кейин эса ўша таклифим қабул қилинди. Шунга қарамай, бу қарор қандайдир эффект берганини сезганим йўқ.
 Миллий жамоадаги 1-рақамли посбони «Пахтакор» дарвозабони Элдор Суюнов. Чунки Нестеровдан кейин айнан у энг кўп ўйин амалиётига эга бўлди. Дарвозабон учун тажриба муҳим. Тажриба ёрдам бермаса, унинг ўрнида бошқа посбон ўйнайди.
Неъматов? У ёш ва яхши дарвозабон. Ҳа, у хатога йўл қўйди, аммо ким ҳам хато қилмайди? Шунингдек, «Локомотив» посбони Жавоҳир Илёсов ҳам йиғинда менда яхши таассурот қолдирди.
 
Қўл остимда дарвозабонлар кўп хато қилишларидан ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Бизнинг ўйин услубимизда дарвозабон зарур пайтда сўнгги ҳимоячига айлана олиши, оёқ билан яхши тўп сура олиши керак. Аммо бундай дарвозабонлар жуда кам. Жаҳон чемпионатига чиқишни истарканмиз, замонавий футбол кўрсатишимиз шарт. Футболчилар мени тушунаётганликларига ҳеч қандай шубҳам йўқ.
Ўткир Юсупов? У билан ҳам Фарғонадаги фаолиятим давомида ярим йил ишлаганман. Ўткирнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини яхши биламан. Тўғри, у ўтган йиллар давомида катта ўсишга эришди, аммо «Навбаҳор»даги ўйинлар билан миллий жамоа сафидаги ўйинлар орасида фарқ жуда катта. Буни аввалги йиғинларда ҳам кўрганмиз. Бундай ҳолат Голбан билан ҳам кўринмоқда? Буни пайқаган бўлсангиз яхши. Шу боис шундай ўйинчиларни йиғинда кўриб олаяпмиз.
«Футболчиларни хорижга сотиш учун ўйнатмайман. Агент эмас, мураббийман»
- Кўпчилик Жасур Жалолиддиновнинг трансфери масаласида гапириб ёки ёзиб чиқди. Чунки улар учун шуни кўтариб чиқиш кўпроқ обрў келтирса керак. Менга эса бош мураббий сифатида Жалолиддиновнинг янги клубда ўйин амалиётига эга бўлмаётгани кўпроқ ташвишланарли ҳолат. Аммо ОАВга бу масаладан кўра, унинг қанчага сотилгани ва шунга ўхшаш масалалар қизиқроқ бўлса керак.

Ёзишларича, «Бунёдкор» футболчиларини кейинчалик сотишим учун Ўзбекистон миллий жамоасига чақириб, реклама қилаётган эканман. Бунга жавобан айтмоқчиман – мен бозорда эмасман, мураббийман, агент эмас! Уларни сотиш учун чақирмайман. Агар кимнидир сотмоқчи бўлсам, у ҳолда «Бунёдкор»да ким билан ўйнайман? Футболчисини сотадиган мураббийни кўрганмисиз? Мураббий яхши футболчи сотиб олишни истайди, бу унга керак. Уларни бериб юбориш мен учун нимага зарур? Улар қўл остимда бўлишидан манфаатдорман. 
Халқаро турнирлар улкан бозор? Тўғри, аммо бу мен учун эмас, агентлар учун шундай. Мен учун натижа муҳим. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни ва кучлироқ клубга йўл олишни истайди, бу уларнинг орзуси. Менинг орзум эса ғалаба. Яхши футболчини қўйиб юбориб, кейин қандай ютишим мумкин?
Бош мураббийлар футболчини сотаётгани ҳақида эшитаяпсиз? Мураббийлар эмас, раҳбарият ёки агентлардир. Ҳеч қайси мураббий футболчилар олди-сотдисида қатнашмайди. Биласизми, «Бунёдкор» атрофида қанча агент айланиб юради? Барча ўйинчиларнинг ўз агенти бор. Хуршид Ғиёсов трансферини мисол келтираман. У қишда Жанубий Кореядан таклиф борлиги ва кетишини айтди, унинг шартномаси тугаганди. Бизни эса олдинда Осиё Чемпионлар лигаси кутиб турарди. У билан бир соат шу масалада гаплашдик. Унга, «Қанақа Корея, Ғиёсов!? Қаерга шошаяпсан? Биз ОЧЛда иштирок этишимиз керак. «Бунёдкор»га ёрдам бер, турнирда кучлироқ клублар эътиборига тушишинг мумкин» дедим. Уни қолдиришга ҳар қанча интилмай, Хуршид Жанубий Кореяга кетишини маълум қилди.
Шу боис, бизга футболчини ушлаб қолиш муҳим, уни сотиш эмас. Бунга Лутфулла Тўраевни ҳам мисол келтириш мумкин. Унда ҳам ўтган мавсум таклиф бор эди. Уни қолишга кўндирдим, яна бир йил ёрдами кераклигини айтдим. Чунки легионерлар кела олмайдиган вақтда миллий жамоага майдон марказида ҳаракат қиладиган тажрибали ўйинчи зарур. Одил Аҳмедов йўқлигида Лутфулланинг хизмати керак бўлди, бунинг устига Одил Ҳамробеков ҳозирда жароҳат олган. Агар Тўраев кетганида, ким бизга ёрдам берарди? Бу жуда муҳим чизиқ.
Миллий жамоага фақат «Бунёдкор» футболчиларини чақираётганим йўқ. Статистикага қаранг, «Бунёдкор»чилар жамоанинг кучсиз томонидек кўриняптими? Миллий жамоага ўғлимни чақираётганим йўқ, ахир. Агар клуб манфаатларини ўйлайдиган мураббий бўлганимда Ироққа қарши ўйинда «Бунёдкор» ўйинчиларини майдонга туширмаган бўлардим. Ахир икки кундан кейин бизни «Металлург»га қарши ўйин кутиб турганди.

Вадим Абрамов «Бунёдкор»дан қачон кетмоқчи?
- Ҳозирги пайтда Ўзбекистон миллий жамоасининг асосий қисмини «Пахтакор» футболчилари ташкил этаётгани мени кўпроқ ўйлантирмоқда. Бу миллий жамоа учун катта минус. Бунақада «Пахтакор» ва Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинларида Шота Арвеладзе билан жой алмашсак кифоя бўлади, чунки таркиб ўша бўлади. Уч кун ичида мен тайёр таркибга ўз қарашларимни сингдира олмайман. Шу боис, «Бунёдкор»да ишлаб Ўзбекистон миллий жамоасига кўпроқ фойдам тегиши мумкин. Ўзбекистон миллий жамоаси билан ҳал қилувчи босқичга етиб келсак, «Бунёдкор»дан ўзим кетаман. Фақат миллий жамоа билан шуғулланаман. Ҳозирча эса икки жамоада ҳам ишлаётганимда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Аксинча бу миллий жамоа учун фойда.
«Лутфулла Тўраев майдонда югуриши шарт эмас»
- Лутфулла Тўраевга ишонч билдираётганимни бемалол тушунтира оламан. Биринчидан, у ҳали расмий ўйинларда майдонга тушганича йўқ. Тўғриси, ўйнаганини эслолмайман. Айтишим мумкинки, Лутфулла ҳозирги ўйнаётган позициясида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири. Уни реклама қилишни истамайман, чунки четдан қараганда бу бошқача кўриниши мумкин. Айтингчи, «Барселона»ни Бускетсиз тасаввур қила оласизми? Аммо у ҳам кимларгадир ёқмайди. У ҳам майдонда деярли пиёда юради. Тўраев ҳам майдонда югуриши шарт эмас, агар у тўғри позиция танласа жамоага кўпроқ фойда келтириши мумкин. Қисқа давр ичида айнан унинг атрофида ёш футболчиларимиз қандай ўсишга эришганига эътибор беринг. У бизда етакчи. Миллий жамоада Аҳмедов ва яна аксарият яримҳимоячилар йўқлиги учун айнан Тўраев бу чизиқ учун керак.

Йил бошида Беларус миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинимизда Лутфулла таркибда бўлганида аминманки, биз уларга мағлуб бўлмасдик. Шунга қарамай, миллий жамоадаги ҳар қандай муваффақияцизлик учун тошлар менга қарата отилишини тўғри тушунаман ва таркибга Навкаровни чақирсам ҳам, Лутфулла Тўраевни чақирсам ҳам бунга жавобгар бўламан. Шундай экан, барчасига тайёрман ва масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда Жаҳон чемпионатига чиқиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан.
301   
Добавить комментарий
Ваше имя: *