Ўзбекистон тэрма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов тэрма жамоанинг асосий муаммоси ҳақида гапирди.Ҳа, кўпинча гол ўтказиб юборамиз. Бунга сабаб қилиб ҳимоячиларнинг бирга бир вазиятда ўйнай олмаслигини кўрсатиш мумкин. Муаммо болалар футболидаги мураббийларга бориб тақалади. Афсуски, улар болаларни бирга бир ўйнашга ўргатмайди. Бизда болалар футболида ҳам битта ҳужумчи билан ўйналади ва унга қарши тўртта ҳимоячи ўйнайди. Шу сабаб улар сифат емас, сон евазига ҳимояланади. Бирга бир вазиятда ўйнашни ўрганмагани катталар футболида ҳам ўз таъсирини кўрсатади.“Бунёдкор”да шундай салоҳиятга ега футболчи борми? Албатта, менимча, Ислом Қобилов сўнгги вақтларда бу борада ўсишга эришди. Клубга келган вақтим ҳимоячиларни синовдан ўтказдим. Шундай машқ бор, ҳужумчи ва ҳимоячи бирга бир вазиятда беллашади. Тўғрисини айтсам, Қобилов тўпни қандай олиб қўйишни билмаслиги мен учун “сюрприз” бўлган. Жуда ҳайрон қолгандим, бу мени шок ҳолатига туширганди. Ахир, у олимпия тэрма жамоасининг асосий футболчиси еди.Вадим Абрамов, Ўзбекистон тэрма жамоаси бош мураббийи
Комментарии(2)