Goal24.uz » Жаҳон » Фазлиддин Ғоибназаров проф боксдаги 10-жангида арманистонлик рақибини таслим қилди

Фазлиддин Ғоибназаров проф боксдаги 10-жангида арманистонлик рақибини таслим қилди

Автор: admin

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (9-1, 5 КО) 5-декабр, якшанба куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Фазлиддинга келиб чиқиши Арманистондан бўлган Манук Диланян (11-5, 4 КО) рақиблик қилди.
Фазлиддин баҳсни ишонч билан бошлади ва учинчи раунд сўнгида Диланянни нокдаун ҳолатига туширди. Кейинги икки раундда Ғоибназаров темпни бироз туширди, бироқ вазиятни назорат қилди.
Сўнгги уч раунд ўзбекистонлик боксчининг фаоллиги остида ўтди. Шу тариқа жанг тўлиқ — 8 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Фазлиддиннинг ғалабасини қайд этди.
Шунингдек, мазкур бокс оқшомида яна бир ўзбекистонлик боксчи Сардор Музаффаров (4-4, 2 КО) маҳаллий спортчи Евгений Чупраковга (23-3, 12 КО) қарши баҳс юритди. 8 раунд давом этган жангда Чупраков очколар ҳисобига ғалаба эришди.
151   
Добавить комментарий
Ваше имя: *