Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Милан" ва "Ювентус" "Лаcио" форварди учун давогарлик қилмоқда

"Милан" ва "Ювентус" "Лаcио" форварди учун давогарлик қилмоқда

Автор: admin

"Лаcио" ҳужумчиси Хоакин Корреа қишки трансферлар ойнасида Рим клубидан кетиши мумкин.
26 ёшли аргентиналик футболчи учун бир йўла Италия ва Испаниянинг топ-клублари давогарлик қилмоқда.
Улар орасида "Ювентус" ва "Милан", шунингдек Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам бор.
Корреанинг трансфери эҳтимолий харидорга 50-55 миллион эврога тушади. Трансфермаркт портали форвардни 30 миллион эврога баҳоламоқда.
Хоакин жорий мавсум "Лаcио" таркибида 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.
177   
Добавить комментарий
Ваше имя: *