Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ. «ПСЖ» «Истанбул»ни тор-мор этиб, плей-оффга 1-ўрин билан йўл олди

ЕЧЛ. «ПСЖ» «Истанбул»ни тор-мор этиб, плей-оффга 1-ўрин билан йўл олди

Автор: admin

Чемпионлар Лигасида Н гуруҳининг 6-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда «ПСЖ» ўз уйида «Истанбул» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Парижликлар сафида Неймар хет-трикка, Мбаппе эса дублга эришди.
Ғалабадан сўнг «ПСЖ» очколарини 12тага етказиб, 1-ўрин билан плей-оффга йўлланма олди. Худди шунча очко жамғарган «Лейпциг» 2-поғона билан 1/8 финалга чиқди. Сўнгги турдаги мағлубиятдан кейин 3-ўринга тушиб кетган «Манчестер Юнайтед» эса юришини Европа Лигасида давом эттиради.
ЕЧЛ, 6-тур
Н гуруҳи
ПСЖ – Истанбул 5:1
9 декабр, «Парк-де-Пренс»
Голлар: Неймар (21, 38, 50), Мбаппе (42 пеналти, 62) – Топал (57).
ПСЖ – Навас, Кимпембе (Диалло, 80), Флоренси (Пембеле, 80), Маркинос (Керер, 67), Баккер, Рафиня (Ди Мария, 46), Данилу Перейра, Верратти (Гуе, 80), Паредес, Мбаппе, Неймар. 
Истанбул – Гюнок, Понк, Калдирим (Болинголи-Мбомбо, 68), Рафаел (Жулиано, 68), Қаҳвачи, Топал, Текдемир (Шадли, 89), Ўзжан, Тюрюч, Кривелли (Ба, 68), Гулбрандсен (Каплан, 80).
189   
Добавить комментарий
Ваше имя: *