Goal24.uz » Transfer » Ҳоланд «Барселона»га, Эриксен — «Арсенал»га? Трансфер оламидаги сўнгги миш-мишлар

Ҳоланд «Барселона»га, Эриксен — «Арсенал»га? Трансфер оламидаги сўнгги миш-мишлар

Автор: admin

2020 йилнинг сўнгги кунларида футболчилар клубларини ўзгартира бошлади, бир ой давомида қишки трансферлар даричасида яна қайси футболчилар қайси клубларга ўтиши ҳақида хабарлар тинмайди. Қуйида энг сўнгги трансфер янгиликлари келтирилади.
«Барса»да президентлик кампанияси
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ташвиқот воситасига айлантирилди. «Барселона» президентлигига номзод бўлган Эмили Русонинг вакили ва маслаҳатчиси Хосеп Мария Мингелла агар Русо президентликка сайланса, клуб 20 ёшли норвегиялик футболчини сотиб олиши ҳақида гапирди. У Ҳоланднинг талабларидан яхши хабардор эканини қайд этди ва трансфер агент Мино Раёлага бир қўнғироқ орқали амалга ошишини қўшимча қилди.
Бунгача яна бир номзод Виктор Фонт президентлик сайловида ғалаба қозонса, жамоа бошқарувига Хавини таклиф этишини маълум қилганди.
«Барселона» президентлиги сайловлари 2021 йил 24 январида ўтказилади.
Аввалроқ Ҳоландга «Челси» ҳам даъвогар экани, лондонликлар унинг трансферини қишда ҳал қилиб, 2021 йил ёзида уни таркибга қўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Арсенал» Эриксенни нишонга олган

«Интер» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен клуб излашда давом этмоқда. Ла Газзетта делло Спорт хабарига кўра, «Арсенал» ушбу 28 ёшли даниялик футболчи хизматларига қизиқиш билдирмоқда ва уни шу январда сафига қўшиб олишга тайёр. Аммо ушбу ҳавбекни қўлга киритиш учун лондонликлар таркибдаги футболчиларнинг маош харажатлари ведомостини бўшатиши ва футболчилардан бири, масалан, Месут Ўзилни сотиши керак бўлади.
Германиялик яримҳимоячи бўйича ҳозирча янгилик йўқ — чоршанба куни италиялик журналист Ромео Агрести «Ювентус» Ўзил билан музокара олиб бораётгани тўғрисидаги хабарни рад этди. Эриксеннинг қайсидир клубга кетиши эса аниқ — «Интер» уни трансферга қўйган, бу мавсумда ушбу футболчи кўк-қора либосда барча турнирлар доирасида жами 12 ўйинда қатнашган ва бирорта гол урмаган.
Милик «Атлетико»га келмайди
«Наполи» ҳужумчиси Аркадиуш Милик атрофидаги воқеалар жуда тез ривож топди. Аввалига «Атлетико» Диего Коста билан хайрлашиши эълон қилингач, Диего Симеоне жамоасида полшалик ҳужумчини кўришни истаётгани ҳақида хабар тарқалди. Кўп ўтмай таниқли инсайдер Фабрицио Романо «Атлетико» Миликни сотиб олмаслиги, унинг учун сўралган 15 миллион евро қимматлик қилаётгани ҳақида ёзиб чиқди. Гап шундаки, Миликнинг «Наполи» билан шартномаси муддати ярим йилдан кейин тугайди, ёзда италянлар уни текинга қўйиб юборишига тўғри келади.
Аммо «Атлетико» ҳамон Костага ўринбосар қидирмоқда. Клуб билан шартномасини бекор қилган ҳужумчи Испанияда қолмаслиги ойдинлашмоқда — Тҳе Атҳлетиc хабарига кўра, Коста агар Ла Лига ёки ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун курашаётган жамоа сафига ўтса, «Атлетико»га 15 миллион евро тўлаб бериши керак бўлади. Англиядаги нашрлар, келиб чиқишига кўра бразил бўлган 32 ёшли испан футболчиси «Арсенал» ёки «Вулверҳемптон»га ўтиши ҳақида ёзишмоқда.
«Интер» «Аталанта» етакчисини сотиб оладими?

«Аталанта»нинг етакчиларидан бўлган Алехандро Папу Гомес ва жамоа бош мураббийи Жан Перо Гасперини ўртасидаги муносабатлар кескинлигича қолмоқда. Аргентиналик яримҳимоячи индивидуал дастур бўйича шуғулланмоқда ва январдаёқ Бергамони тарк этишга аҳд қилган.
Cорриере делла Сера маълумотига кўра, 32 ёшли плеймейкер учун курашда яққол фаворит «Интер» бўлиб турибди. Миланликлар Гомеснинг ўзи билан келишувга эришган — унга кўра, томонлар уч ярим йиллик шартнома тузишади, йиллик маош миқдори 2,5 миллион евро атрофида бўлади. Аммо аргентиналик футболчи Чемпионлар лигасида қатнашишни истамоқда, «Интер» эса турнирнинг гуруҳ босқичидан чиқа олмади.
Хедира «Эвертон»га ўтишга яқи
«Ювентус» яримҳимоячиси Сами Хедира «Эвертон» билан музокара ўтказмоқда. Журналист Николо Ширанинг маълумотига кўра, 33 ёшли германиялик футболчи январда жамоасини ўзгартиради — у жорий мавсумда туринликлар сафида майдонга тушмади, «Юве» билан шартнома эса 2021 йил ёзида якунига етади. Футболчи Англия чемпионатида иштирок этмоқчи ва унда «Эвертон» варианти бор. Қайд этилишича, айни вақтда «ирислар»ни бошқараётган Карло Анчелотти «Реал»даги собиқ шогирдини ҳозирги жамоасида ҳам ўйнатишга қарши эмас.
Бекҳем юлдузларни йиғмоқчи

«Интер Маями» жаҳон футболидаги грандлардан бирига айланмоқчи. Девид Бекҳемга тегишли бўлган клуб атрофида хабарлар жуда кўп. Сўнггиси: «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси ва «Атлетико» форварди Луис Суареснинг эҳтимоли трансфери. Журналист Хави Кампос Cаталуня Радио эфирида айтишича, бу футболчиларнинг иккиси ҳам АҚШга йўл олиши мумкин, аммо 2022 йил ёзидан аввал эмас.
33 ёшли аргентиналик футболчининг «Барселона» билан шартномаси муддати келгуси йил ёзида тугайди, 33 ёшли уругвайлик эса «Атлетико» билан 2022 йил ёзига қадар битим тузган.
Иско ярим йилдан кейин «Севиля»га йўл олади
АС нашрининг тасдиқлашича, «Реал» яримҳимоячиси Иско «Севиля»га ўтади, аммо қишда эмас, ярим йилдан кейин. Манба маълумотига кўра, 28 ёшли испаниялик «Қироллик клуби»ни жамоа сардори Серхио Рамос билан низо туфайли тарк этмоқчи, «Севиля» — у учун энг яхши вариант. Мадридликлар футболчини ҳозир қўйиб юборишни исташмаяпти, аммо ёзда уни 15-20 миллион еврога сотишга рози бўлишлари мумкин. Исконинг «Реал» билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар тузилган.
Забицер «Тоттенҳем»га ўтиши ойдинлашмоқда

«Лейпциг» сардори Марсел Забицер фаолиятини Англияда давом эттириши ҳақиқатга айланмоқда. «Тоттенҳем» ушбу 26 ёшли австриялик яримҳимоячига анчадан буён қизиқиш билдириб келади, шу ҳафтада эса немислар клуби спорт директори Маркус Креше «шпорлар» билан музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади.
Инсайдер Николо Ширанинг хабар қилишича, «Тоттенҳем» Забицерга 2025 йилга қадар амал қилувчи шартнома таклиф қилган, австриялик футболчи трансфере шу қишда амалга ошишини хоҳламоқда. Катта эҳтимол билан трансфер яқин вақтлар ичида эълон қилинади.
Фалкао Америкага кетадими?

Кейинги йилда Радамел Фалкао 35 ёшга чиқади. Ушбу колумбиялик ҳужумчи бу ёшини қаерда қарши олиши номаълум. «Галатасарой» футболчи билан хайрлашмоқчи. Фоот Мерcато хабарига кўра, Фалкао фаолиятини Яқин Шарқда ёки МЛС чемпионатида давом эттириши мумкин.
«Галатасарой»нинг норозилигининг асосий сабаби Фалкао доимий равишда жароҳат олишидир, истанбулликлар унга ўйнамаса ҳам йилига 5 миллион евро тўлаб юрмоқчи эмас. Бу мавсумда у Туркия чемпионатининг олти ўйинида 5 гол урган ва икки голли узатмани амалга оширган.
Оригини Италияда кутишмоқда
«Ливерпул» ҳужумчиси Дивок Ориги қишки трансферлар ойнасидаги энг талабгир футболчилардан бири бўлиши кутилмоқда. Журналист Жанлука Ди Марсионинг маълумотига кўра, 25 ёшли белгиялик қишда «Интер» аъзосига айланиши мумкин. Миланликлар футболчини кейинроқ сотиб олиш шарти билан бир йил учун 10 миллион евро тўлаб ижарага олмоқчи.
2020/21 йилги мавсумда Ориги «Ливерпул» сафида 7 ўйинда майдонга тушди, у бу ўйинларда бир гол уриб, бир голга узатма берди. Трансфермаркт.де ушбу футболчининг трансфер қийматини 16 миллион еврога баҳолаган.
336   
Добавить комментарий
Ваше имя: *