Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Карпин Шомуродовнинг «Ювентус»га ўтиши мумкинлигини изоҳлади

Карпин Шомуродовнинг «Ювентус»га ўтиши мумкинлигини изоҳлади

Автор: admin

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг «Ювентус»га ўтиши мумкинлигини изоҳлади.
«Агар бу рост бўлса, Элдор нега ўтмаслиги керак? Бўридан қўрққан – ўрмонда юрмайди», - дейди Карпин «Спорт Эспресс» мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, Шомуродов 2018-2020 йиллар давомида «Ростов»да Валерий Карпин қўл остида тўп сурган.
Аввалроқ, Туттоспорт нашри «Ювентус» клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берганди. 
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган мавсумда «Ростов»дан «Женоа»га 7,5 миллион евро эвазига ўтганди. Элдор Италия А Серияси жорий мавсумида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та узатмага муаллифлик қилган. 25 ёшли форвард сўнгги икки ўйинида жамоасининг энг яхши ўйинчисига айланди.
250   

Комментарии
(1)

  1. Xusniddin 9 января 2021 06:04
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    O'tsa yaxwi albatta lekin zaxirada qolib ketsa amalyot kam boladimikin
Добавить комментарий
Ваше имя: *