
"Лидс" раҳбарияти ПСЖ ярим ҳимоячи Юлиан Дракслерга қизиқмоқда.
Бу ҳақда журналист Фабриcио Романо хабар бермоқда. Олдинроқ, франcуз гранди 27 ёшли немисни трансферга қўйгани малум бўлганди.
Англия клуби ярим ҳимоячини мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи. ПСЖ Дракслернинг сотувидан 30 миллион эвро миқдорида ишлаб олмоқчи. Унга шунингдек "Арсенал" ҳам қизиқмоқда.
Хавбек жорий мавсум Франcия чемпионати доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Комментарии(1)