Goal24.uz » Жаҳон » ХХИ асрда миллий лигаларда энг кўп гол урган футболчилар рейтинги эълон қилинди. Ундан 2 нафар ўзбек футболчиси ҳам ўрин олди

ХХИ асрда миллий лигаларда энг кўп гол урган футболчилар рейтинги эълон қилинди. Ундан 2 нафар ўзбек футболчиси ҳам ўрин олди

Автор: admin

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (ИФФҲС) ХХИ асрда миллий лигаларда энг кўп гол урган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Унда 2001-йилдан 2020-йилгача бўлган вақтда урилган голлар инобатга олинди. Рейтингни “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду (462 та гол) бошқариб бормоқда.
“Барселона” форварди Лионел Месси эса иккинчи ўринга жойлашган бўлиб, унинг ҳисобида 451 та гол бор. Кучли учликни “Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович (379) якунлаб берган.
Қайд этиш жоиз, рўйхатдан ХХИ асрда 200 ва ундан ортиқ гол урган 58 нафар ўйинчи жой олди. ХХ асрдаги урган голлар билан қўшиб ҳисобланганда бундай футболчилар сони 78 нафарни ташкил қилди.
Эътиборлиси, мазкур рейтингдан ўзбекистонлик икки футболчи ўрин олди. Анвар Бердиев 65-ўринда қайд этилди, у жами 225 та гол урган (ХХ асрда 61, ХХИ асрда 164). Зафар Холмуродов эса 200 та голи билан (49, 151) 78 футболчидан иборат рейтингга якун ясаган.
Топ-10 лик билан танишинг:
Криштиану Роналду — 462 та гол
Лионел Месси — 451
Златан Ибрагимович — 379
Луис Суарес — 332
Александар Журич — 304
Али Ашфак — 287
Роберт Левандовски — 285
Самюел Это′О — 282
Давид Виля — 280
Мартин Камбуров — 278
210   
Добавить комментарий
Ваше имя: *