Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Ювентус» раҳбарияти клубнинг Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

«Ювентус» раҳбарияти клубнинг Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Автор: admin

«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи туринликларнинг «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Шомуродов ва Скамакка? Аввал айтиб ўтганимдек, бизда рақобатбардош таркиб йиғилган. Аммо трансфер бозорида яхши вариантлар чиқиб қолса, биз бу имкониятдан фойдаланиб таркибни кучайтирамиз. Акс ҳолда биз ҳеч қаерга шошилаётганимиз йўқ», - дея Паратичининг сўзларини келтирмоқда Футбол Италиа.

Эслатиб ўтамиз, ТуттоСпорт нашри Элдор Шомуродов А Сериянинг амалдаги чемпиони «Ювентус» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Нашрда қайд этилишича, Турин клуби спорт директори Фабио Паратичи жамоа сафида ижара асосида тўп сураётган Алваро Мората ўрнига Шомуродов номзодига қизиққан. «Женоа» президенти Энрико Претсиози эса «Юве» раҳбарияти билан яхши алоқада эканлигига қарамай, ўзбекистонлик форвардни мавсум якунигача ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас. 
Маълумот учун, ўзбекистонлик 25 ёшли форвард ўтган мавсумда «Ростов»дан «Женоа»га 7,5 миллион евро эвазига ўтганди. Элдор Италия А Серияси жорий мавсумида 11 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. 25 ёшли форвард А Серия доирасидаги сўнгги уч ўйинда жамоасининг энг яхши ўйинчисига айланди. Футболчининг генуяликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.
151   
Добавить комментарий
Ваше имя: *