Goal24.uz » Ўзбекистон » ЎФА аёллар футболида келишилган ўйинлар ва тотализаторга оид фаолиятга алоқадорлиги аниқланган бир қатор шахсларни жазога тортди

ЎФА аёллар футболида келишилган ўйинлар ва тотализаторга оид фаолиятга алоқадорлиги аниқланган бир қатор шахсларни жазога тортди

Автор: admin

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) аёллар футболида келишилган ўйинларда қатнашиш ва тотализаторлик фаолияти билан шуғулланишда айбдор деб топилган бир қатор шахсларни жазога тортди.

Футбол соҳасида фаолият юритган собиқ мутахассислар ҳамда ушбу соҳага алоқадор бўлмаган шахслар томонидан “Гули” (Навоий), “Навбаҳор” (Наманган), “Металлург” (Бекобод) ва “Бунёдкор” (Тошкент) аёллар клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларга ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашиш ва тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича таклиф билан чиқилганлиги маълум бўлди, дея хабар қилмоқда ЎФА матбуот хизмати.
Ўрганишлар натижасида айрим футболчи ва мутахассислар юқорида тилга олинган шахсларнинг таклифларига розилик билдириб, ўзига айтилган ноқонуний вазифаларни бажарганлиги ҳам фош этилган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан тегишли маълумотлар тўпланиб, ЎФА Этика қўмитасига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун топширилган.
Тақдим этилган маълумотлар бўйича ЎФА Этика қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашганлиги, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган шахсларга ёрдам берганлиги учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган. Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
ЎФА баёнотида жазога тортилганлар шахсига ойдинлик киритилмаган.
Аввалроқ ЎФА Этика қўмитаси футболда учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган бир қатор ҳакамларга нисбатан жазо чораларини қўллаганди.
290   

Комментарии
(1)

  1. Albert 13 апреля 2021 08:47
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Hey there

    Meet your best Buds - True Wireless Earbuds with amazing sound, convenience, portability, & affordability!

    Order yours now at 50% OFF with FREE Shipping: musicontrol.online

    Best regards,

    Albert
    O‘FA ayollar futbolida kelishilgan o‘yinlar va totalizatorga oid faoliyatga aloqadorligi aniqlangan bir qator shaxslarni jazoga tortdi » Futbol Yangiliklari 2021
Добавить комментарий
Ваше имя: *