Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мадрид афсоналари: “Атлетико” тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Мадрид афсоналари: “Атлетико” тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Автор: admin

2020-йилнинг охирида Мадриднинг “Атлетико” клуби устози Диего Симеоне мураббийлик фаолиятида 2 та муҳим ютуқни қўлга киритди. Биринчидан, мутахассис “матрасчилар” бошқарувида 500 та ўйинда жамоани майдонга бошлаб тушди. Иккинчидан, аргентиналик ғалабалар сони бўйича Мадрид клуби тарихидаги энг яхши мураббийга айланди. У 499 учрашувда 300 та ғалабага эришди. Шу тариқа Эл Чоло жамоанинг собиқ устози, марҳум Луис Арагонеснинг рекордини янгилади. Афсонавий испаниялик мураббийга 300 та ғалабани тантана қилиш учун 587 ўйин керак бўлганди.
Симеоне 9 йилдан бери “Атлетико”ни бошқариб келмоқда. Шу вақт ичида у клубнинг ўзига хос рамзига айланиб улгурди. Аммо “матрасчилар” мухлислари фақатгина Диегони қадрлаш билан чекланмайди. Мадрид клуби тарихида ундан кам бўлмаган шахслар мавжуд бўлиб, улар ўзларининг сермаҳсуллиги билан жамоага ғалабалар келтирган ва уни янги ютуқлар сари етаклаган. Тўғри англаганингиздек, қуйида “Атлетико” тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида мулоҳаза юритилади.
Радамел Фалкао (70 та гол)
Колумбиялик юлдуз футболчи 2011-йилнинг август ойида “Атлетико” футболчисига айланади. Ўшанда “матрасчилар” форвард учун анчайин катта ҳисобланган маблағ – 40 миллион евро тўлаганди. “Атлетико” Фалкаонинг Европадаги иккинчи клубига айланади. Бунгача у “Порту” таркибида 2 мавсум ўйнаганди. “Аждарлар” футболчи учун “Ривер Плейт”га атиги 5,5 миллион евро тўлаб, мадридликларга уни 40 миллион еврога пуллайди.

Фото: Гоогле Пҳотос
Фалкао “Атлетико” сафида атиги 2 йил ўтказди, аммо бу давр у учун жуда омадли кечди. Икки мавсумда ҳам у жамоанинг энг яхши тўпурарига айланади. Ла Лигада эса жамоанинг ишлари ўшанда унча юришмасди. Шу билан бирга, Фалкао Мадрид клуби билан Қирол Кубоги, Европа Лигаси ва УEФА Суперкубогида ғолиб чиқишга муваффақ бўлади. Колумбияликнинг трансфери “Атлетико” учун ўта муваффақиятли бўлиб чиқди. Клуб футболчининг ўйин сифатларидан максимал даражада фойдаланди, шундан сўнг улар уни “Монако”га 43 миллион еврога сотиб юборди, якунда ушбу трансфер қўшимча 3 миллион евро фойда ҳам келтирди. 34 ёшли ҳужумчи ҳозирда “Галатасарой” шарафини ҳимоя қилмоқда.
Диего Коста (83 та гол)
Костанинг “Атлетико” билан узоқ йиллик алоқалари мавжуд. 2007-йил январ ойида испанлар уни “Брага”дан 1,5 миллион еврога сотиб олади. Шундан сўнг “матрасчилар” дарҳол уни Португалияга қайтариб юборади. Бироз вақт ўтиб Мадридга қайтгач, футболчи “Селта”, “Албасете”, “Раё Валекано” ва “Валядолид” каби жамоаларда ижарада тўп сурди. Испаниялик футболчи фаолияти давомида “Челси”да ҳам ўйнаган, у ерда муваффақиятли 4 йилни ўтказади. Эътиборлиси, Лондон клуби форвардни “матрасчилар”дан 38 миллион еврога харид қилиб, уларнинг ўзига 60 миллионга сотиб юборади.

Фото: Геттй Имагес
Ижараларни ҳисобга олган ҳолда Коста “Атлетико”ни 5 марта тарк этиб, ҳар сафар қайтиб келган. Умуман олганда, испаниялик футболчи Мадрид клуби таркибида 215 та ўйин ўтказиб, 83 та гол урган. Диего бир мавсум ҳатто жамоанинг энг яхши тўпурарига ҳам айланган эди, аммо “Челси”дан қайтганидан кейин Ла Лига баҳсларида бештадан кўп гол ура олмади. Шунга қарамай, Коста ҳар доим “Атлетико” учун муҳим ижрочи бўлиб келган. У жамоа билан биргаликда Испания чемпионати, Қирол Кубоги, Европа Лигаси ва УEФА Суперкубогини ютган (3 марта). 32 ёшли форвард ҳозирда эркин агент.
Маноло (86 та гол)

Фото: Пинтерест
Мануел Санчес Делгадо (Маноло) “Атлетико”да 7 йил давомида тўп сурган. “Мурсия” футболчиси сифатида ҳужумчи Мадрид клуби эътиборини тортади ва 1988-йилнинг ёзида “Атлетико”га кўчиб ўтади. Маноло “Атлетико”га кетма-кет икки марта Қирол Кубогини ютишда ёрдам берган. 1991/92-йилги мавсумда ҳужумчи Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига бериладиган Пичичи совринини ҳам қўлга киритади. Ўшандан кейин футболчи Испания чемпионатининг бир мавсумида бештадан кўпроқ гол урмаган. “Атлетико”дан кейин Маноло “Мерида”да 2 йил ўйнайди ва шундан сўнг буциларини михга илди. 55 ёшли испаниялик мутахассис қисқа кечган мураббийлик фаолиятини 11 йил олдин якунлаган.
Диего Форлан (96 та гол)
Форлан “Атлетико”нинг рамзларидан бири ҳисобланади. Диего жамоага тажрибали футболчи сифатида келиб қўшилади, у бунгача “Манчестер Юнайтед” ва “Вилярреал” сафида бир қанча совринларни қўлга киритганди. Футболчи айнан “сариқ сувости кемаси”дан 2007-йилнинг ёзида Мадрид клубига ўтади. Трансфер суммаси 21 миллион еврони ташкил қилган. “Атлетико” таркибидаги иккинчи мавсумда уругвайлик нақ 32 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди ва Пичичи совринини ўзиники қилади. Кейинги мавсумда форвард жамоасига Европа Лигаси ва УEФА Суперкубогида зафар қучишда кўмаклашади.

Фото: Скй Спортс
Форланнинг “Атлетико”даги сўнгги мавсуми омадсиз чиқди (Ла Лигада 8 та гол). Шундан сўнг “матрасчилар” ҳужумчини “Интер”га атиги 5 миллион еврога эвазига қўйиб юборди. Мадриддан кетганидан сўнг футболчи Бразилия, Япония, Уругвай, Ҳиндистон ва ҳаттоки Гонконг чемпионатларида ўйнашга муваффақ бўлди. 2018-йил июн ойидан буён Диего ҳеч қаерда ўйнамади, аммо у расман 2019-йилнинг августига келибгина фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. Шундан сўнг Форлан мураббийлик лицензиясини олди ва собиқ жамоаси “Пенярол”ни (Уругвай) бошқарди. Бироқ у жамоани атиги 11 та учрашувда бошқарди, холос.
Серхио Агуеро (100 та гол)
32 ёшли тажрибали Агуеронинг карерасида бор-йўғи 3 та клуб бор: 2006-йил июл ойида Серхио 21,7 миллион евро эвазига “Индепенденте”дан “Атлетико”га кўчиб ўтади. Аргентиналик футболчи 5 мавсумни Мадридда ўтказди ва икки марта жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. Бироқ 2009/10-йилги мавсум ҳужумчи учун чинакамига муваффақиятли бўлиб чиқди, унда Агуеро жамоаси билан биргаликда Европа Лигаси ва УEФА Суперкубогини ютди. Шунингдек, мадридликлар шу йили Испания Кубогининг финалига ҳам чиқади.

Фото: Гоал
“Атлетико” таркибида юзта гол урган Агуеро 2011-йилнинг ёзида “Манчестер Сити”га кўчиб ўтади. Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилган. Ҳужумчи Англияда Испанияга қараганда кўпроқ совринларни қўлга киритди. Бугунги кунга қадар аргентиналик “шаҳарликлар” билан бирга 4 марта Премер Лига, 5 марта Лига Кубоги, 3 марта Англия Суперкубоги ва 1 бор мамлакат Кубогида зафар қучган. Чемпионлар Лигаси – Серхио “Манчестер Сити” билан ғалаба қозонмаган ягона турнир. Эҳтимол, ушбу мавсум футболчи учун “шаҳарликлар” сафида Чемпионлар Лигаси бош совринини ютиш учун сўнгги имконият бўлар. Ҳозирда ҳамма нарса ёзда Агуеронинг “Этиҳад”ни тарк этишига қараб кетмоқда.
Фернандо Торрес (121 та гол)
Торрес бу рўйхатда “Атлетико”нинг ягона тарбияланувчиси ҳисобланади. 2007-йил июл ойида Фернандо қадрдон клубини тарк этиб, “Ливерпул”га йўл олади. “Қизиллар” ҳужумчи учун 38 миллион евро тўлаб, тўрт йилдан сўнг уни “Челси”га 58,5 миллионга сотади. Эл Нино Мадридга қайтгунига қадар “Милан”да ҳам ўйнашга улгурган, аммо испанияликнинг Италияга қилган сафарини муваффақиятли деб аташ қийин. А Серияда ҳужумчи атиги 10 та ўйин ўтказган ва 1 та гол урган.

Фото: Cадена СEР
Дастлаб Торрес “Атлетико”га ижара асосида қайтади, сўнгра эса эркин агент сифатида клуб билан тўлақонли равишда шартнома имзолайди. Фернандо “Атлетико” билан биргаликда фақат Европа Лигасида ғолиб чиққан, аммо уни Мадридда севишади. 2000-йилларнинг бошларида Торрес жамоанинг Сегундадан Ла Лигага қайтишига ёрдам беради. Бундан ташқари, Торрес кетма-кет 4-марта “матрасчилар”нинг энг яхши тўпурарига айланган. Умуман олганда, испанияликнинг фаолиятига ҳавас қилса арзийди. У фақат “Атлетико” билан 2015/16-йилги Чемпионлар Лигаси финалида ғалаба қозона олмаганидан афсусланиши мумкин.
Антуан Гризманн (133 та гол)
Француз бўлишига қарамай, Гризманн деярли бутун фаолиятини Испанияда ўтказмоқда. 2005-йилда Антуан “Реал Соседад” академиясида пайдо бўлган ҳужумчи Сан-Себастянни 2014-йил ёзида тарк этади. “Атлетико” у учун 54 миллион евро сарфлайди. Мадридда футболчининг фаолияти ажойиб тус олди. “Атлетико”да ўтган беш мавсумнинг ҳар бирида у жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. Мадридликлар билан биргаликда Гризманн Европа Лигаси, УEФА ҳамда Испания Суперкубогини ютган.

Фото: Гоогле Имагес
Гризманн – “Атлетико” тарихидаги энг яхши тўпурар. Бироқ клуб мухлислари Антуанни ҳеч қачон ўзларидан бўлмаганлигини айтиб, “Барселона”га уни яхши кайфиятда кузатмади. Бу, албатта, клуб тарихига ўз номини ёздириб қўйган футболчига нисбатан адолацизликдир. Француз Испания пойтахтини яхши кайфиятда тарк этмади, аммо мухлислар ундан норози бўлмаслиги керак. Жаҳон чемпиони клуб даражасида Европа Лигасидан кўра нуфузлироқ мусобақаларда ғалаба қозонишни хоҳлади ва бу мутлақо нормал ҳолат.
171   
Добавить комментарий
Ваше имя: *