
"Ювентус" вингери Дуглас Коста "Вулверхемптон" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Футболчи айни дамда ижара асосида "Бавария"да тўп тепмоқда. Мюнхенликлар ўйинчидан норозилар ва уни "кекса синора"га январдаёқ қайтаришмоқчи.
Туринда ҳали унга ишонч билдиришмаяпти. "Вулверхемптон" Костани мавсумнинг иккинчи қисми учун ижарага олмоқчи.
"Вулверхемптон" Патрик Кутронени январда ўз сафига қўшиб олди ва "Реал Соседад" форварди Виллиан Жозени ижарага олиш бўйича келишувга эришди.
Комментарии(1)