Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал»нинг «Алавес»га қарши баҳсга қайдномаси маълум — таркибда жиддий йўқотишлар бор

«Реал»нинг «Алавес»га қарши баҳсга қайдномаси маълум — таркибда жиддий йўқотишлар бор

Автор: admin

«Реал» Ла Лиганинг 20-туридан ўрин олган «Алавес» билан ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. 
Мадридликлар қайдномасидан жамоа сардори Серхио Рамос, ҳимоячилар Дани Карвахал ва Начо, яримҳимоячилар Федерико Валверде ва Мартин Эдегор ўрин олмаган. 
Мадридликлар матбуот хизматининг хабар беришича, Валверде сонидан жароҳат олган. Эдегор эса ижара асосида «Арсенал»га ўтишга яқин.
Шунингдек, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Зинедин Зидан коронавирусга чалингани учун ўйинни ўтказиб юборади. 

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе.
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Рафаел Варан, Марсело, Алваро Одриосола, Виктор Чуст, Ферлан Менди.
Яримҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Эден Азар, Иско, Антонио Бланко, Лукас Васкес.
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Мариано Диас, Винисиус Жуниор.
95   
Добавить комментарий
Ваше имя: *