Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Икки ёшимда отамни отиб ташлашган”. Болалигида ҳожатхона тозалаган, ҳозир эса йилига 15 млн евро маош олаётган Раҳим Стерлинг ҳақида

“Икки ёшимда отамни отиб ташлашган”. Болалигида ҳожатхона тозалаган, ҳозир эса йилига 15 млн евро маош олаётган Раҳим Стерлинг ҳақида

Автор: admin

“Баъзан менга ижтимоий тармоқларда шундай савол беришади: ъРаҳим, сен футболчиларнинг маошидан хижолат бўлмайсанми?ъ Ва кейин ўзимга ҳам бу саволни бераман, лекин ҳақиқатан ҳам футболчиларнинг маоши мени хижолатга қўядими? Шунда ўйлаб қоламан: шунча соатлик машғулотлар, ёқтирган қизим қатнашган базмларнинг ўтказиб юборилиши. Ушбу чекловларнинг барчаси оғриқ, нафрат ва ғазаб уйғотади. Бошқа футболчилар учун гапира олмайман, аммо мен ҳозир олаётган маошимга лойиқман деб ўйлайман”.
Раҳим Стерлинг болалиги ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Журналистлар ундан ўтмиши ҳақида сўраганда унинг нигоҳи ўчади, табассум ҳам йўқолади. Мухтасар айтганда, Стерлинг юлдуз бўлиш учун жаҳаннамдан ўтган. У болалигидаги оғир кунларнинг бирида ўзини набираси тарбиясига бағишлаган бувисига уларнинг ҳаётини яхшилайман деб ваъда беради.
Йиллар ўтиб Стерлинг ўз ваъдасини бажарди – Раҳим қашшоқликдан АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланди (“Манчестер Сити” билан 2023-йилгача тузилган шартномага кўра у йилига 15 миллион евро олади). Шунинг учун у бувисидан миннатдор бўлиши керак.
Стерлингнинг отаси Раҳим икки ёшда бўлганида отиб ташланади. Онаси эса оилани таъминлаш учун болаларига вақт ажрата олмасди
Интервюларидан бирида Стерлинг Англия терма жамоасига чақирилгунига қадар қайси жамоада ўйнашга иккиланганини тан олганди. Унда Ямайка варианти бўлган, Стерлинг атиги 16 ёшида Америка жамоасининг асосий таркибига таклиф қилинади. Иккинчи вариант – Англия эса у учун доимо устувор вазифа бўлиб келган.
Стерлингни Ямайка билан нима боғлайди? У деярли эслолмайдиган ёвузлик ва ёмон ҳодисалар. Икки ёшдалигида отаси отишмада ҳалок бўлади. Оила яшаган ҳудудга бутун Африкадан қочқинлар оқиб келарди. Уйсизлар, гиёҳвандлар ва жиноятчилик у ер учун одатий ҳол ҳисобланарди.
Стерлингга омад кулиб боқади. Беш ёшга тўлганида унинг онаси Англияда ишлашга таклиф қилинади. Ва у дарҳол бутун оилани ўзи билан бирга олиб кўчиб ўтади. Англияда яшаш, айниқса, муҳожирлар учун осон бўлмаслиги аниқ эди. Шу боис оилада “чалғиш” учун деярли вақт йўқ бўлмаган. Стерлинг ва бошқа фарзандлар тарбиясини Раҳимнинг бувиси ўз зиммасига олади. У уларни ҳар куни мактабга олиб борар, ҳамма билан уй вазифаларини бажарарди. Бир неча йил давомида Стерлинг кўчада ўйнаб юриб, футболга меҳр қўяди. Шу тариқа етти ёшида бувиси уни футбол тўгарагига олиб боради.
“Болаликдаги энг ёрқин хотирам – бувим билан “Уембли”га борганимиздир. Йўқ, бирон бир ўйинни томоша қилиш учун эмас. Шунчаки стадионни кўришни хоҳладик. Бу ҳақиқатан ҳам ҳаётимнинг охирига қадар ёдимдан чиқмайди. Ўшанда мен унга бир кун келиб ушбу стадионда ўйнашимни айтгандим”.
Дастлаб Стерлингда ҳамма нарса бор эди: истеъдод, бошқа болалардан устунлик ва ҳоказолар. Аммо бошқа муҳожирлар болалар билан мулоқот туфайли вазият ёмонлашди. Шу сабабли у кўп дарс қолдирар ва машғулотларни ўтказиб юборарди.
Тҳе Индепендент нашрига берган интервюсида Стерлинг ўша даврларни қуйидаги эслайди:
“Мен одатдагидек ўспирин эмасдим. Футболга меҳрим бўлакча эди, лекин дўстларим билан вақт ўтказишни ҳам яхши кўрардим. Ёдимда, жисмоний тарбия ўқитувчим дарсдан кейин қолишимни илтимос қилди. Мен ҳеч нарсадан шубҳаланмасдан унинг гапларини тингладим. У мендан майдон ва машғулотлардаги муваффақиятларим ҳақида сўради. Унга ҳаракатларим ва голларим ҳақида айтиб бердим. Шунда у гапимни бўлиб: ъЭшит, Раҳим, мен сен ҳақингда ҳамма нарсани биламан. Сен Премер Лиганинг энг кучли футболчиларидан бири бўлишинг мумкин. Аммо ҳозир ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўлдасан. Аниқлаштириб олишинг керакъ, — деди. Айнан унинг мана шу сўзлари бутун фаолиятимни белгилаб берган”.
Шунингдек, Стерлинг Тҳе Плаерсъ Трибуне учун ҳам жуда таъсирли гапларни айтган:
  • “Мен онамни деярли кўрмасдим. У доимо ишларди. Ҳар доим. Кечаси меҳмонхонани тозаласа, эрталаб кафеларда ҳожатхоналарни юварди. Кун давомида эса ҳам ўқир, ҳам ишларди. Унга ёрдам беришга ҳаракат қилардим, баъзида мен ҳам бориб тозалардим. Бу арзимас нарса, лекин мен уни қандайдир тарзда овутишга ҳаракат қилардим. Тасаввур қилинг, кичкина болакай пул учун ҳожатхоналарни тозаламоқда. Мен шунчаки онамга ёрдам беришни хоҳлардим”.
  • “Эҳтимол, Ямайкадан кўчиб ўтиш менга таъсир қилгандир. Мен жуда ёпиқ бола эдим. Ҳеч ким билан гаплашмасдим. Аввалига дўстларим йўқ эди. Бизни (болаларни) ҳар куни эрталаб мактабга олиб борадиган автобусдан нафратланардим. Барча болалар гуруҳ бўлиб ўтирарди, мен эса ойнадан қараганча жим кетардим. Ўзимга ўзим менда ҳаммаси яхши экани, ақлдан озмаганим ва шунчаки жим юришни яхши кўришимни айтиб овутардим. Аммо кейин аста-секин бошқалар билан тил топиша бошладим”.
  • “Арсенал” скаутлари мен билан боғланишганида неча ёшда бўлганимни эслолмайман. “Арсенал” Лондоннинг энг катта клуби. Мен нима қилгандим? Ҳа, атрофдагиларга яқинда  “Арсенал”да ўйнашимни айтдим. Онам — менинг қаҳрамоним. Шунда у мени тўхтатди ва шундай деди: ъЭшит, сен “Арсенал”га боришинг керак эмас. У ерда сенга ўхшаганлар жуда кўп. Сен доимо ноёб бўлиб қолишинг керакъ. Шу тариқа КПРга (“Куинз Парк Рейнжерс”) тушиб қолганман. Бу бошқа турмуш даражаси эди, у ерда жуда кўп чет элликлар бўлиб, улар мен билан бошқача мулоқот қиларди. Ушбу ўтишдан анчагина ўсдим.
  • “Бир сафар ўсмирлар терма жамоаси билан “Уембли”га йўл олдик. Автобусда ўзим яшаган ҳудуд бўйлаб юрардик. Ичимда ўзимга ўзим бу биз ролик учган автотураргоҳ, бу биз чопиб юрган кўча, бу эса дўстим яшайдиган уй дердим. Мен мана шулардан ўтганман. Футбол туфайли бу ерлардан чиқиб кетганман.
Стерлинг хотира татуировкаларига эга. Уларнинг бири отасига бағишланган
Стерлингнинг танасида 15 та татуировка мавжуд (2020-йил учун маълумотлар) ва у шу билан кифояланмоқчи эмас. Ҳар бир татуировканинг ўзига хос маъноси бўлиб, уларнинг аксарияти унинг ўтмиши билан боғлиқ.

Фото: Гоогле Имагес
Мисол учун унинг ўнг оёғида қуролнинг тасвири бўлиб, айнан шунинг учун кўп маротаба танқид ҳам қилинган. Бироқ Стерлинг бундан вазиятларда ўзини жуда яхши тутади ва бу отасининг хотираси учун қилинганини айтади.
“Йўқ, мен қуролдан нафратланаман. Зўравонлик катта ёмонликни келтириб чиқаради. Аммо мен бу татуировкани икки ёшимда отиб ташланган отам шарафига чиздирганман. Мен қандай оғир болаликни бошдан кечирганимни абадий эслаш учун бир қанча татуировкаларга мурожаат қилганман. Албатта, бу менинг ҳаётимда бўлган барча қийинчиликлар эмас. Аммо бу мен ҳар бир қийинчиликка алоҳида татуировкани бағишлайман ҳам дегани эмас. Баъзилари учун эскизлар шунчалик даҳшатлики, улар билан танамни булғашни истамайман”.
144   
Добавить комментарий
Ваше имя: *