Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Чемпионлар лигасининг янги формати: у қандай бўлади?

Чемпионлар лигасининг янги формати: у қандай бўлади?

Автор: admin

«Спорт экспресс» нашри Чемпионлар лигасининг формати инқилобий даражада ўзгариши кутилаётгани ҳақида материал эълон қилди. 
Сешанба куни УEФА ташкилотнинг барча аъзоларини Чемпионлар лигасининг формати 2024 йилдан ўзгартирилиши кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирди. Бош еврокубокнинг янги тузилмаси ҳозирча эълон қилинмаган - уни Европа футбол иттифоқи ижроия қўмитаси ҳам тасдиқлаши керак. Аммо ислоҳотлар лойиҳаси ҳозирдан кўпчиликка маълум - ўзгаришлар биринчи навбатда гуруҳ босқичига тааллуқли.
Асосий ўзгаришлар
— Турнирнинг гуруҳ босқичи иштирокчилари сони 32 клубдан 36тага етказилади.
— Алоҳида гуруҳлар бўлмайди. Барча 36 жамоа ягона турнир жадвалида куч синашади, жамоалар қисқартирилган швейсарча тизимда бир-бирлари билан ўйнашади.
— Ҳозирда гуруҳ босқичида жамоалар олтитадан ўйин ўтказишса, янги Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи ўйинлари сони 10тага етади (бешта уй ўйини ва бешта сафар ўйини). Шу билан бирга, давра тизими бўлмайди: уй ўйин — ўнта турли рақиблар билан ўтказилади.
— Гуруҳ босқичи якунлангач, 1-8-ўринларни эгаллаган жамоалар плей-оффга йўл олади, 9-24-ўринларни эгаллаганлар 1/8 финалга чиқиш учун қўшимча раунд ўтказишади.

Қўшимча 100 ўйин. Тақвим билан нима бўлади?
Янги форматда ўйинлар сони кўпаяди. Ҳозирда гуруҳ босқичида 96 ўйин ўтказилади. Ислоҳотга кўра 18тадан ўйин ўйналадиган 10 тур назарда тутилмоқда, яъни жами 180 учрашув. Бундан ташқари, гуруҳ босқичи ва нимчорак финал ўртасида плей-оффга чиқиш учун қўшимча раунд бўлади, бу босқичда яна 16 ўйин бўлиб ўтади. Бундан келиб чиқадики, Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони 100тага ортади.
Гуруҳ босқичининг кенгайтирилиши тақвимни тиғизлаштиради, ўз ўзидан қўшимча тўрт ўйин учун жой топиш керак (гуруҳ босқичида ҳозир 6 ўйин ўтказилаётган бўлса, янги форматга кўра ўн ўйин). Ҳозирча ниманинг ҳисобига ўйинлар сони оширилиши маълум эмас. Бу ҳолда ички кубок ўйинларни ўтказишда давом этиш хавф остида қолади. Эҳтимол, кузда миллий жамоалар ўйинлари учун ажратиладиган ФИФА кунлари қисқартирилар — ҳозирда уч марта шундай танаффус берилади, шундай танаффуслардан бири қурбон қилиниши ҳам мумкин.
Формат ҳали тасдиқланмаган, шундай экан катта эҳтимол билан бу лойиҳада ўзгаришлар бўлади. Даилй Маил нашри маълумотига кўра, кўплаб клублар гуруҳ босқичида ўн эмас, саккиз тур бўлишини исташмоқда. Шу билан бирга, таклиф этилган формат сақланиб қолади.
Топ-клублар учун имтиёзлар
Эҳтимол, бу Чемпионлар лигасининг янгиланишининг энг муҳим жиҳатидир. УEФА нега иштирокчи жамоалар сонини 32дан 36тага оширмоқчи? Барчаси оддий: тўрт қўшимча ўрин гранд жамоалар Чемпионлар лигасига йўл ололмаган вазиятда қўл келади.
Масалан, ҳозир Англия учун Чемпионлар лигасида тўрт ўрин ажратилган. Айни вақтда премер-лигада бешинчи ўринни «Челси» эгаллаб турибди, бу эса кўклар жамоаси асосий еврокубокка йўлланма ололмаслигини англатади. Аммо янги тизим тарихий натижалари орқали юқори коэффициентга эга бўлган клубларга Чемпионлар лигасида иштирок этишга имкон беради, агар жамоа ўз лигасида 5-7-ўринлардан бирини эгаллаган бўлса — бу фақат тўрт ўрин ажратилган лигаларга тааллуқли. Шундай экан, «Челси» янги формат жорий қилинганида хотиржам бўлса бўлаверади.
Қолаверса, УEФА 5-7-ўринларни эгаллаб, тўғридан-тўғри йўлланма ололмаган икки гранд жамоага ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Айтайлик, бу ўринларни «Челси», «Ливерпул» ва «Манчестер Юнайтед» эгаллаган. Янги қоидаларга кўра, АПЛнинг энг яхши тўрт жамоаси Чемпионлар лигасига йўл олади, уларга «Челси» ва «Ливерпул» қўшилади. Бир лига учун максимал квота — олтита. «МЮ» Европа Лигасига йўл олади. Европа Лигаси учун квоталар сони эса оширилмайди.
Буларнинг барчаси нега? Барчаси УEФА топ-клублар ёпиқ Суперлига тузиб олишидан хавотирга тушаётгани сабаблидир — бундай турнир ташкил этилиши ҳақидаги хабарлар сўнгги йилларда кенг миқёсда тарқалмоқда. Грандлар Чемпионлар лигасига йўлланма ололмасдан жуда кўп пуллардан маҳрум бўлаётганларидан норози. Бундан ташқари, топ-клублар топ-клублар билан ўйнашни исташмоқда, янги формат эса уларга бунинг имконини беради. Грандлар аксар ҳолларда ғалаба қозонишади, шундай экан улар бир-бирлари билан ўйнаши эҳтимоли ортади.
258   
Добавить комментарий
Ваше имя: *