Goal24.uz » Ўзбекистон » Италиядан Полшагача. Ўзбекистонлик легионер футболчилар қайси давлатларда тўп сурмоқда?

Италиядан Полшагача. Ўзбекистонлик легионер футболчилар қайси давлатларда тўп сурмоқда?

Автор: admin

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан (1991-йилда) ҳеч қанча ўтмасдан футбол терма жамоаси Хиросимада (Япония) ўтказилган 1994-йилги ёзги Осиё ўйинларида ғалаба қозонади. Шундан сўнг ўзбекистонлик футболчиларнинг легионер сифатидаги фаолияти ҳам бошланиб кетади. Ҳозир ҳам ўзбекистонлик футболчиларнинг легионер сифатидаги фаолияти кундан кунга ўз географиясини кенгайтириб бормоқда. Бугунги кунда 20 дан ортиқ ўзбекистонлик футболчилар легионер сифатида Осиё ва Европа клубларида фаолият олиб бормоқда. “Дарё” қуйида ўзбек легионерлари ҳақида материал (Трансфермаркт маълумотларига кўра) тайёрлади.
Корея ярим оролидаги ўзбек футболчилари
Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё қитъасидаги асосий рақобатчиларидан бири бўлган Жанубий Корея сўнгги йилларда ўзбекистонлик футболчиларни ўз чемпионатига жалб эта бошлади. Айни пайтда Кореяда 6 нафар ўзбекистонлик тўп тепмоқда. Булар: Олег Зотеев (“Чоннам Драгонс”), Жамшид Искандаров (“Соннам”), Икром Алибоев (“Сеул”), Рустам Ашурматов “Канвон”, Ислом Кенжабоев (“Чежу Юнайтед”), шунингдек, ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турган Достон Турсунов ҳам 2019/20-йилги мавсумни Кореяда ўтказди.

Фото: “Соннам”
Зотеев 2020-йилги мавсумдан бошлаб қуйи лига вакили “Чоннам Драгонс” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. “Пахтакор” ва “Локомотив”даги ўйинлари орқали яхши танилган Искандаров эса 2020-йилнинг январ ойидан бери “Соннам” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жамшид жамоаси сафида Кей Лигада 18 та ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Фото: “Сеул” ФК
2019/20-йилги мавсумда деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетган Икром Алибоев 2019-йилнинг январ ойидан бери “Сеул” жамоаси аъзоси ҳисобланади. Пойтахтликлар билан шартномаси 2021-йилнинг охирида якунига етадиган футболчи Корея чемпионати баҳсларида 42 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланган.

Фото: “Кванжу” ФК
2019-йилнинг февралидан бошлаб “Кванжу” сафида тўп тепган ва 2019/20-йилги мавсумда нисбатан ишончлироқ ўйин кўрсатган (20 ўйин, 1 тадан гол ва ассист) Рустам Ашурматов эса янги мавсумни “Канвон” жамоасида бошлайди. Рустам янги жамоаси билан 2022-йилнинг якунига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Фото: Инстаграм
Қаршининг “Насаф” клубида порлаган Ислом Кенжабоевни 2021-йилнинг феврал ойида “Чежу Юнайтед” клуби ўз сафига қўшиб олди. Ислом ҳозирда янги жамоаси билан мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Тwиттер
2019/20-йилги мавсумни “Пусан ай Парк” жамоасида ўтказиб, 15 та ўйинда 1 та гол урган ҳимоячи Достон Турсунов эса кўра айни дамда эркин агент бўлиб турибди.
Тай ўлкасидаги Артём Филипосян ва Сардор Мирзаев

Фото: Гоогле Пҳотос
Ўз вақтида “Бунёдкор”, “Насаф”, “Бухоро” клубларида ҳаракат қилган Артём Филипосян 2018-йилдан бери ўз омадини Таиланд ва Индонезия томонларда ахтариб юрибди. Ҳозирда футболчи Таиланднинг “Прачуап” клубида фаолият юритмоқда. Унинг тай клуби билан амалдаги шартномаси 2021-йилнинг май ойида ўз ниҳоясига етади.

Фото: Футбол Трибе
Сардор Мирзаев ҳам “Локомотив”даги узоқ йиллик фаолиятидан (2015–2020-йиллар) сўнг 2020-йилнинг феврал ойида Таиланднинг “Муангтонг Юнайтед” клубига йўл олди. Сардорнинг амалдаги клуби билан шартномаси 2023-йилгача амал қилади. Мирзаев Таиланд чемпионатида 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
БААдаги ярим ҳимоячилар

Фото: Инстаграм / @шукуров_о29
2018-йилнинг январ ойида БААнинг “Шаржа” клубига йўл олган Отабек Шукуров шу пайтга қадар Амирликлар чемпионатида умумий ҳисобда 62 та ўйинда 6 та гол ва 5 та ассист қайд этган.

Фото: Тwиттер
2020-йилнинг феврал ойида “Шабоб Аҳ-Аҳли” “Насаф”дан Азиз Ғаниевни сотиб олди. Азиз янги жамоасига тезда мослашиб кетди ва асосий таркиб футболчиларидан бирига айланди – 15 ўйин, 1 та гол ва 4 та голли узатма. Аммо Азиз 12-феврал, шанба куни БАА чемпионатининг 16-туридан ўрин олган “Шабоб Ал-Аҳли” ва “Ал-Ваҳда” ўртасидаги баҳсда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Унинг “Шабоб Ал-Аҳли” билан амалдаги шартномаси 2022-йилда ўз ниҳоясига етади.

Фото: Тwиттер
Ўзбекистон Суперлигасининг охирги йиллардаги энг ёрқин ўйинчиси бўлган Жалолиддин Машариповни Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби “Пахтакор”да сотиб олди. Легионерларга бўлган чеклов туфайли саудияликлар Машариповни қайдномадан ўтказа олмади ва Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган “Шабоб Аҳ-Аҳли”га ёзга қадар ижарага берди.

Фото: Тwиттер
“Пахтакор” етакчиларидан яна бири Достон Ҳамдамов эса “шерлар” билан шартномаси ўз ниҳоясига етгач, эркин агент сифатида БАА чемпионатига йўл олди. Дубайнинг “Ан-Наср” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган Достон ҳам янги жамоасида кўп вақт ўтказмади. “Ан-Наср” уни мавсум сўнггигача аутсайдер “Ҳатта”га ижарага бериб юборди.
Беларусдаги Шаҳбоз Умаров ва Шаҳзод Убайдуллаев

Фото: Тwиттер
2019/20-йилги мавсумда “Энергетик-БГУ”да порлаган Шаҳбоз Умаров янги мавсумни мамлакатнинг номдор клубларидан бир БАТEда бошлади. Шаҳбоз ҳозиргача Беларус Олий Лигасида 30 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 3 та ассистни амалга оширди.

Фото: Гоогле Имагес
Беларуснинг амалдаги чемпиони “Шахтёр” эса янги мавсум олдидан ўз сафига “Металлург” ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаевни қўшиб олди. Солигорск клуби Ўзбекистон терма жамоасига номзод саналган футболчига катта умид билдираётгани айтилмоқда.
Полшага йўл олган Жасур Яхшибоев

Фото: “Легия”
“Пахтакор”нинг собиқ мураббийи Шота Арвеладзе билан муроса қилолмагани учун ижара асосида “Энергетик-БГУ”га юборилган Жасур Яхшибоев Беларусда яхшигина шов-шув кўтара олди. 2019/20-йилги мавсумнинг биринчи ярмини Шаҳбоз Умаров билан “Энергетик-БГУ”да ўтказган Жасур иккинчи давра аввалида “Шахтёр”га (ижара асосида) йўл олди ва якунда солигорскликлар билан чемпионликни тантана қилди. 2021-йилнинг феврал ойида эса унинг трансфер ҳуқуқини Полшанинг “Легия” клуби сотиб олди. Томонлар 2023-йилгача амал қиладиган шартнома имзолаган.
Россиядаги Вагиз Галиулин ва Остон Ўрунов

Фото: Гоогле Имагес
Фаолиятининг катта қисмини Россияда ўтказаётган Вагиз Галиулиннинг амалдаги клуби “Нефтехимик” бўлиб турибди. Қуйи лигада ҳаракат қиладиган “Нефтехимик” ва Вагиз ўртасидаги шартнома 2021-йилнинг 30-июнида ўз ниҳоясига етади. Галиулин 2020/21-йилги мавсумда 21 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Фото: “Спартак” ФК
Тошкентнинг “Локомотив” клубидан “Уфа”га ўтган Остон Ўрунов қисқа муддат ичида ўзини яхши томондан кўрсатиб, Россиянинг энг номдор клубларидан бири “Спартак”ка ўтди. Бироқ Остонга пойтахт клубида асосий таркибга кириш осон кечмаяпти. 2020/21-йилги мавсумда Остон “Спартак” таркибида барча мусобақаларда 9 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Унинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025-йилга қадар мўлжалланган.

Фото: Тwиттер
2020-йилда Москванинг бошқа бир клуби “Локомотив” “Бунёдкор”дан Жасур Жалолиддиновни сотиб олди. Бироқ “темирйўлчилар” Жасурга бирорта ҳам ўйин ўтказишга имкон бермасдан “Тамбов”га ижарага бериб юборди. “Тамбов” сафида эса Жасур Россия Кубоги доирасида ўтказилган ўйинда бор-йўғи 44 дақиқа ҳаракат қилди. Шундан сўнг “Локомотив” ва футболчи ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди. Ҳозирда Жасур Жалолиддинов эркин агент мақомида.
Чин ўлкасидаги Одил Аҳмедов

Фото: Инстаграм
2011-йилдан бери легионер сифатида “Анжи”, “Краснодар” ва “Шанхай-СИПГ” каби жамоаларда ўйнаган Одил Аҳмедов айни пайтда Хитойнинг “Тянцзин Теда” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Шанхайликлар Ўзбекистон терма жамоаси сардорини мавсум якунига қадар ижарага берган. Одил шу вақтга қадар Хитой Суперлигасида умумий ҳисобда 67 та ўйинда майдонга тушиб, 9 тадан гол ва ассистга муаллифлик қилган.
Италия А Сериясидаги Элдор Шомуродов

Фото: Тwиттер
2017-йилда “Бунёдкор”дан “Ростов”га ўтган Элдор Шомуродов 2020-йилнинг октябрь ойида Италиянинг “Женоа” клубига трансфер қилинди. Шу тариқа Элдор Италия А Сериясида тўп тепган иккинчи (бунгача Илёс Зейтуллаев ҳам Италия чемпионатида ҳаракат қилган) ўзбекистонлик ўйинчига айланди. Генуяликлар билан 2024-йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолаган Шомуродов ҳозиргача барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.
450   
Добавить комментарий
Ваше имя: *