Goal24.uz » Жаҳон » Рингдаги миллионлар. Бокс тарихидаги энг қиммат жанглар

Рингдаги миллионлар. Бокс тарихидаги энг қиммат жанглар

Автор: admin

Бокс дунёнинг энг машҳур ва оммабоп спорт турларидан бири ҳисобланади. Кўплаб одамлар боксни (бошқа спорт турлари каби) бизнес деб ҳисоблайди. Ушбу гапларда қайсидир маънода жон бор ва бокс оммабопликдан ташқари энг кўп даромад келтирадиган спорт ҳамдир. У ерда ташкиллаштириладиган биргина жангдан ақл бовар қилмас даражада даромад орттириш мумкин. Тўғри англаганингиздек, қуйида бокс тарихидаги энг қиммат жанглар ҳақида фикр юритилади.
Леннокс Люис — Майк Тайсон

Фото: МйММАНеwс
  • Жанг санаси: 2002-йил 8-июн;
  • Жанг ўтказилган жой: АҚШ, Теннесси, Мемфис, Тҳе Пйрамид;
  • Жанг миқдори: 125 миллион доллар
  • Жанг статуси: оғир вазн тоифасида WБC камари учун чемпионлик жанги (Люиснинг биринчи ҳимояси); оғир вазн тоифасида ИБФ камари учун чемпионлик жанги (Люиснинг биринчи ҳимояси); оғир вазн тоифасида ИБО камари учун чемпионлик жанги (Люиснинг биринчи ҳимояси);
  • Натижа: 12 раундлик жангнинг саккизинчи раундида Люис нокаут эвазига ғалаба қозонади.
Флойд Мейвезер — Оскар де ла Ҳоя

Фото: Эуроспорт
  • Жанг санаси: 2007-йил 5-май
  • Жанг ўтказилган жой: АҚШ, Невада, Лас-Вегас, МГМ Гранд;
  • Жанг миқдори: 137 миллион доллар
  • Жанг статуси: иккинчи ярим ўрта вазн тоифасида WБC Жаҳон чемпионлиги учун кечган жанг (де ла Ҳоянинг биринчи ҳимояси):
  • Натижа: 12 раундлик жангда ҳакамлар қарорига кўра Мейвезер ғалаба қозонади.
Флойд Мейвезер — Саул Алварес

Фото: Бохинг Сcене
  • Жанг санаси: 2013-йил 14-сентябрь
  • Жанг ўтказилган жой: АҚШ, Невада, Лас-Вегас, МГМ Гранд;
  • Жанг миқдор: 180 миллион доллар;
  • Жанг статуси: иккинчи ярим ўрта вазн тоифасида WБC ва WБА камарлари учун жанг;
  • Натижа: 12 раундлик жангда ҳакамлар қарорига кўра Мейвезер ғалаба қозонади.
Флойд Мейвезер — Менни Пакяо

Фото: Вбет Неwс
  • Жанг санаси: 2015-йил 2-май
  • Жанг ўтказилган жой: АҚШ, Невада, Лас-Вегас, МГМ Гранд;
  • Жанг миқдори: 550 миллион доллар;
  • Жанг статуси: Ярим ўрта вазн тоифасида WБА Супер, WБC, WБО ва Тҳе Ринг камарлари учун чемпионлик жанги;
  • Натижа: 12 раундлик жангда Мейвезер бир овоздан ғолиб деб топилади.
Флойд Мейвезер — Конор Макгрегор

Фото: Гоогле Имагес
  • Жанг санаси: 2017-йил 26-август
  • Жанг ўтказилган жой: АҚШ, Невада, Парадайс, Т-Мобиле аренаси;
  • Жанг миқдори: 630 миллион доллар атрофида;
  • Жанг статуси: Махсус WБC Моней Белт камари учун жанг;
  • Натижа: 12 раундлик жангнинг ўнинчи раундида Мейвезер техник нокаут эвазига ғалаба қозонади.
194   
Добавить комментарий
Ваше имя: *