Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. “Ювентус” ўз майдонида “Лацио”дан устун келди, Моратадан дубл

А Серия. “Ювентус” ўз майдонида “Лацио”дан устун келди, Моратадан дубл

Автор: admin

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 26-турида “Ювентус” 6-март, шанба куни ўз майдонида “Лациё”ни қабул қилди.
Беллашувнинг 14-дақиқасида Хоакин Корреа меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Туринликлар бунга 39-дақиқада Адриен Рабёнинг голи билан жавоб қайтарди. Танаффусга жамоалар 1:1 ҳисоби билан йўл олди.
Иккинчи бўлимнинг 57 ва 60-дақиқаларида Алваро Мората икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублга эришди —3:1. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Мазкур ғалабадан кейин Андреа Пирло бошчилигидаги туринликлар очколари сонини 52 тага етказиб, 3-поғонага кўтарилган бўлса, “Лацио” (43) 7-ўринда бормоқда.
А Серия
26-тур баҳслари
6-март, шанба
“Ювентус” — “Лацио” 3:1
Голлар: 0:1 – 14 Корреа, 1:1 – 39 Рабё, 2:1 – 57 Мората, 3:1 – 60, пеналти Мората.
“Ювентус”: Шенсни, Демирал, Данило, Алекс Сандро, Куадрадо (Артур, 70), Кулусевски (ди Пардо, 90), Рабё, Бернардески, Ремзи (Маккенни, 70), Кеза (Бонуччи, 82), Мората (Роналду, 69).
“Лацио”: Рейна, Марушич (Перейра, 82), Ачерби, Ҳудт, Луис Алберто (Кайседо, 82), Милинкович-Савич, Лулич (Габаррон, 55), Лейва (Эскаланте, 55), Корреа, Фарес, Иммобиле (Мурики, 82).
Огоҳлантириш: Ачерби (80).
“Спетсия” — “Беневенто” 1:1
Голлар: 0:1 – 24 Гайч, 1:1 – 71 Верде.
“Удинезе” — “Сассуоло” 2:0
Голлар: 1:0 – 42 Лёренте, 2:0 – 90 Перейра.
336   

Комментарии
(1)

  1. Hostle 7 марта 2021 17:12
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
Добавить комментарий
Ваше имя: *