Goal24.uz » Жаҳон » УФC 259. Пётр Ян тақиқланган зарба сабаб дисквалификация қилиниб, чемпионлик камаридан маҳрум этилди

УФC 259. Пётр Ян тақиқланган зарба сабаб дисквалификация қилиниб, чемпионлик камаридан маҳрум этилди

Автор: admin

Россиялик спортчи Пётр Ян (15-2) УФC промоушенидаги навбатдаги жангини 7-март, якшанба куни америкалик Алжемейн Стерлингга (20-3) қарши ўтказди.
Ян Стерлингга қарши жанг орқали ўзининг УФCънинг енгил вазндаги (57—61 кг) чемпионлик камарини ҳимоя қилиши кутилганди. Беш раундга мўлжалланган жанг кутилмаган натижа билан якунланди. 4-раундда Ян ўтирган ҳолатдаги Стерлингга тизза билан тақиқланган зарба бериб юборди. Ушбу зарбадан сўнг ҳакам жангни тўхтатди. Алжемейн жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлгач, ҳакамлар тақиқланган зарба сабаб Пётрни дисквалификация қилди. Шунингдек, ушбу вазндаги чемпионлик камари Стерлингга берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом Махачевнинг УФC 259 мусобақасида муддатидан аввал ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *