Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » ЭСПН: Жоан Лапорте «Барселона» президентлигига сайланди

ЭСПН: Жоан Лапорте «Барселона» президентлигига сайланди

Автор: admin

«Барселона» клуби президентлиги учун ўтказилган сайлов натижалари маълум бўлди. ЭСПН нашрининг ёзишича, сайлов натижаларига кўра «Барселона»ни 2003-10 йилларда бошқарган Жоан Лапорте клуб президентлигига сайланган.
Лапорте сайловларда Виктор Фонт ва Тони Фрейшни ортда қолдирди. «Барселона» расмий сайтида ҳозирча Лапортенинг ғалабаси эълон қилингани йўқ. Расмий маълумотга кўра, Лапорте 78 фоиз овозлар ҳисоблаб чиқилган бир вақтда 57 фоиз овоз тўплаб, етакчилик қилмоқда. Бироқ «Барселона» уччала номзод бир-бирини қўллаган видеони эълон қилди ва унда икки номзод Лапортени табриклагани кўринган.
Маълумот учун, «Барселона» президентлик сайловларида 110 мингдан ортиқ одам иштирок этган. Улар «Барселона»нинг турли спорт турлари бўйича аъзолари ва клуб ишчилари ҳисобланади. Сайловларда сайлаш ёшига етган ва клубда камида бир йилдан буён фаолият юритаётганлар қатнаша олади. 7 март куни эрталаб соат 06:00 дан Каталониядаги 6 та ҳудудда сайлов ўтказилди.
«Барселона» таркибига ўнлаб футбол жамоаларидан ташқари баскетбол, гандбол, киберфутбол ва кўплаб аёллар жамоалари киради. Клуб президенти ташкилот қарамоғидаги барча жамоаларни бошқаради. Бу йилги сайловлар ғолиби 2026 йилгача «Барселона»ни бошқаради. Олдинги президент Хосеп Бартомеу жамоанинг асосий юлдузи Лионел Месси билан келиша олмагани фонида истеъфога чиққан, кейинчалик полиция томонидан қўлга олинганди.
Жоан Лапорте 2003-10 йилларда «Барселона» президенти бўлган ва бу вақт давомида асосий футбол жамоаси икки марта (2006 ва 2009) Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган.
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *