Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Госенс учун АПЛ ва А Сериянинг икки гранди курашади

Госенс учун АПЛ ва А Сериянинг икки гранди курашади

Автор: admin

«Интер» ва «Ювентус» «Аталанта» ҳимоячиси Робин Госенсга қизиқиш билдиришмоқда, деб ёзади италиялик журналист Николо Шкира ўзининг Твиттер саҳифасида.
Чап қанот ҳимоячиси ўз навбатида «Интер» бош мураббийи Антонио Конте томонидан ишлатиладиган 3-5-2 схемасига мос келади аммо бу трансфер «Интер»ни сотиб юбориши мумкин бўлган Сунинг компаниясига боғлиқ. Бергамоликлар эса Госенсни 40 миллион еврога сотишга рози.
Аввалроқ, "Манчестер Сити" ҳам Госенсга қизиқиш билдирган ҳолда, футболчи учун керакли 40 миллион еврони тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда Госенсни Манчестерга олиб келишга ҳаракат қилади.
Трансфер қиймати 28 миллион еврога баҳоланадиган олмон футболчиси ушбу мавсум 31 учрашув ўтказиб, 10 гол ва 6 ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *