Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. “Пахтакор” 15 дақиқа ичида 3 та гол уриб, “Насаф”дан ғалабани тортиб олди. “Бунёдкор”да ҳам ғалаба

Суперлига. “Пахтакор” 15 дақиқа ичида 3 та гол уриб, “Насаф”дан ғалабани тортиб олди. “Бунёдкор”да ҳам ғалаба

Автор: admin

Футбол бўйича Ўзбекистон Cоcа-Cола Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 10-март, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Амалдаги чемпион “Пахтакор” Қаршида “Насаф” меҳмони бўлди. Учрашувни фаол бошлаган майдон эгалари 35-дақиқага келиб, ҳисобни очди: Шоҳмалик Комилов жамоасининг ҳужумини муваффақиятли якунлади.
Иккинчи бўлимнинг аввали ҳам қаршиликларнинг устунлигида ўтди. 61-дақиқада Шокир Йўлдошев “Насаф”нинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмида “Пахтакор” фаолликни оширди ва вазиятни ўнглашга муваффақ бўлди. Аввалига Сардор Рашидов пеналтини голга айлантирган бўлса, орадан кўп ўтмай Акмал Мозговой ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Захирадан майдонга тушган Иброҳимҳалил Йўлдошев 87-дақиқада меҳмонларнинг учинчи голини уриб, “шерлар”га иродали ғалабани олиб келди. Шу тариқа Питер Ҳюистра шогирдлари мавсумни ғалаба билан бошлади.
Яна бир ўйин Тошкентда “Бунёдкор” ва “Машъал” жамоалари ўртасида кечди. Унда Иброҳим Томиванинг голи “қалдирғочлар”га ғалаба келтирди.
Cоcа-Cола Суперлига
1-тур баҳслари
10-март, чоршанба
“Насаф” — “Пахтакор” 2:3
Голлар: 1:0 – 35 Комилов, 2:0 – 61 Шокир Йўлдошев, 2:1 – 72, пеналти Рашидов, 2:2 – 80, автогол Мозговой, 2:3 – 87 Йўлдошев.
“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Шокир Йўлдошев, Жўрабек Маннонов, Ҳусайн Норчаев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Шоҳмалик Комилов (Суҳроб Нуруллоев, 80), Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.
“Пахтакор”: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 69), Анзур Исмоилов, Сардор Рашидов, Азизбек Турғунбоев (Ҳожимат Эркинов, 46), Эрен Дердиёк, Драган Черан (Шароф Муҳитдинов, 66), Егор Криметс, Аброр Исмоилов, Сардор Собирхўжаев, Фарруҳ Сайфиев.
Огоҳлантиришлар: Исмоилов (22), Черан (40), Криметс (48), Комилов (74), Маннонов (83).
“Бунёдкор” — “Машъал” 1:0
Гол: 1:0 – 49 Томива.
“Бунёдкор”: Равшан Ягудин, Давронжон Эргашев, Суннатилла Абдуллажонов, Санжар Рашидов (Фаррух Икромов, 77), Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Одил Абдураҳмонов (Суҳроб Иззатов, 90+2), Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Иброҳим Томива (Шаҳбоз Эркинов, 80).
“Машъал”: Ботир Носиров, Зафарбек Акрамов (Аббос Шодмонов, 87), Нажмиддин Нормуродов, Ифеани Ифеани, Дониёр Усмонов (Укеме Мичел Уилямс, 55), Ҳумоюн Муртазоев, Жамолиддин Убайдуллаев (Худоёрхон Саъдуллаев, 73), Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуруллаев, Муҳаммад Йўлдошев.
Огоҳлантиришлар: Рашидов (52), Эргашев (61), Муртозаев (75).
Четлатиш: Йўлдошев (82).
365   

Комментарии
(1)

  1. Nazarov 11 марта 2021 17:51
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
Добавить комментарий
Ваше имя: *