Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ҳоланд – «Барселона»нинг асосий трансфер мақсадига айланди

Ҳоланд – «Барселона»нинг асосий трансфер мақсадига айланди

Автор: admin

«Барселона» клуби янги раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
Ас нашрининг хабар беришича, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта ёзги трансфер ойнасида «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоландни «Барса»га таклиф этишни клуб олдидаги асосий трансфер мақсад сифатида қўйган.
Лапорта жамоадаги моливий муаммоларга қарамай, ушбу трансферни амалга ошира олишига ишонмоқда. Бунда у футболчининг агенти Мино Раёла билан яқин алоқада эканлигидан фойдаланмоқчи.
Маълумот учун, норвегиялик 20 ёшли форвард Бундеслига жорий мавсумида 19 ўйинда 19та голга муаллифлик қилган.
194   

Комментарии
(1)

  1. Aziz 20 марта 2021 20:41
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Barselonaga albatta holind kelishi kerak
Добавить комментарий
Ваше имя: *