Goal24.uz » Жаҳон » Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентдаги бокс оқшомида кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентдаги бокс оқшомида кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди

Автор: admin

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) 3-апрел куни Тошкентдаги Ҳумо Аренаъда ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.
Рио—2016 Олимпиадаси совриндорига россиялик боксчи Иса Чаниев (14-3, 6 КО) рақиб бўлади. Унда Ғиёсов WБА Интернатионал камарини ҳимоя қилади.
2015-йилдан буён профессионал боксда фаолият юритаётган Чаниев 2016-йилда ўзбекистонлик боксчи Шерзод Мамажоновни нокаутга учратганди.
Мазкур бокс кечасининг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) Рёсуке Ивасага (27-3, 17 КО) қарши беллашувда WБА ва ИБФ камарларини ҳимоя қилади.
Шунингдек, мазкур бокс оқшомида Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик боксчилар жанг қилиши кутилмоқда. Шу кечада Иқболжон Холдоров ва Миразизбек Мирзаҳалилов проф боксдаги дебютини ўтказади.
Ғиёсов сўнгги жангини 2020-йилнинг августида Уистон Кампосга қарши ўтказган ва уни учинчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *