Goal24.uz » Жаҳон » Ҳасанбой Дўстматовга профессионал боксдаги учинчи жангида ким рақиб бўлиши маълум қилинди

Ҳасанбой Дўстматовга профессионал боксдаги учинчи жангида ким рақиб бўлиши маълум қилинди

Автор: admin

Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов (2-0, 2 КО) 3-апрел куни Тошкентдаги Ҳумо Аренаъда ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.
Ўзбекистонлик боксчига 33 ёшли тажрибали Алексис Диас (25-2, 17 КО) рақиб бўлади.
Бу Дўсматов учун профессионал боксдаги учинчи жанг бўлади.
Мазкур бокс кечасининг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) Рёсуке Ивасага (27-3, 17 КО) қарши беллашувда WБА ва ИБФ камарларини ҳимоя қилади.
Аввалроқ Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги бокс оқшомида Иса Чаниевга қарши жанг қилиши хабар қилинганди.
Шунингдек, мазкур бокс оқшомида Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик боксчилар жанг қилиши кутилмоқда. Шу кечада Иқболжон Холдоров ва Миразизбек Мирзаҳалилов проф боксдаги дебютини ўтказади.
Дўстматов сўнгги жангини 2020-йилнинг декабрида Одилжон Сотқиновга қарши ўтказган ва уни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
100   
Добавить комментарий
Ваше имя: *