Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. Криштиану Роналдунинг ҳет-трики “Ювентус”га ғалаба келтирди

А Серия. Криштиану Роналдунинг ҳет-трики “Ювентус”га ғалаба келтирди

Автор: admin

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 27-турида “Ювентус” 14-март, якшанба куни “Каляри” майдонида меҳмон бўлди
Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Криштиану Роналду туринликларнинг дастлабки голини урди. 25-дақиқада португалиялик футболчи пеналтини аниқ амалга оширган бўлса, орадан кўп ўтмай ҳет-трикни нишонлади.
Бунга майдон эгалари 61-дақиқада Жованни Симеоненинг урган голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Бу ғалабадан кейин “кекса синёра”нинг очколари 55 тага етди ва жамоа 3-ўринда бормоқда. “Каляри” (22) эса 17-поғонадан жой олган.
А Серия
27-тур баҳси
14-март, якшанба
“Каляри” — “Ювентус” 1:3
Голлар: 0:1 – 10 Роналду, 0:2 – 25, пеналти Роналду, 0:3 – 32 Роналду, 1:3 – 61 Симеоне.
“Каляри”: Кранё, Годин, Чеппителли (Клаван, 69), Ругани (Перейро, 80), Заппа (Асамоа, 69), Наингголан, Марин, Данкан (Деёла, 81), Нандес, Жоао Педро, Симеоне (Черри, 80).
“Ювентус”: Шенсни, Алекс Сандро (Бернардески, 34), Келлини (Бонуччи, 70), де Лигт, Данило, Рабё, Куадрадо (Фработта, 83), Кулусевски, Кеза (Артур, 83), Роналду, Мората (Маккенни, 70).
Огоҳлантиришлар: Роналду (14), Куадрадо (18).
598   

Комментарии
(1)

  1. nnnnn 15 марта 2021 18:23
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
Добавить комментарий
Ваше имя: *