Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зидан “Реал”нинг “Ливерпул”га қарши жавоб ўйини учун қайдномани эълон қилди

Зидан “Реал”нинг “Ливерпул”га қарши жавоб ўйини учун қайдномани эълон қилди

Автор: admin

Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида “Ливерпул”га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Зинедин Зидан қайдномага 21 нафар футболчини киритди. Ҳимоячилар Серхио Рамос, Даниел Карвахал, ярим ҳимоячи Лукас Васкес ва ҳужумчи Эден Азар жароҳат туфайли ўйинда иштирок этолмайди. Шунингдек, коронавирус сабаб Рафаел Варан ҳам мадридликларга ёрдам бера олмайди.
“Ливерпул” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 14-апрелдан 15-апрелга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
“Реал”нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Начо, Марсело, Алваро Одриосола, Ферлан Менди, Виктор Чуст;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Валверде, Иско, Марвин Пак, Серхио Аррибас;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоес.
“Реал” ва “Ливерпул” жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин 3:1 ҳисобида испан клуби фойдасига ҳал бўлганди.
131   
Добавить комментарий
Ваше имя: *