Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Менди ҳам жароҳат олди — «Реал»нинг «Хетафе»га қарши қайдномасидан 4 ҳимоячи ўрин олган

Менди ҳам жароҳат олди — «Реал»нинг «Хетафе»га қарши қайдномасидан 4 ҳимоячи ўрин олган

Автор: admin

«Реал» Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган «Хетафе» билан ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. 
Бу баҳсда жамоанинг асосий ҳимоячиларидан Ферлан Менди жароҳат туфайли, Начо сариқ карточкалар лимити боис мадридликларга ёрдам бера олишмайди. 
Франциялик футболчи чап сони мушакларининг шикастланиши сабабли тахминан 2 ҳафтани ўтказиб юборади. У ЕЧЛ яримфинали доирасида «Челси» билан ўйинларга ҳам қайтмаслиги мумкин.
Қайдномадан фақат 4 ҳимоячи ўрин олган, улардан бири — асосий таркибда деярли ўйнамаган Виктор Чуст.

Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Алтубе; 
Ҳимоячилар: Милитао, Марсело, Чуст, Одриосола;
Яримҳимоячилар: Кроос, Модрич, Валверде, Иско; 
Ҳужумчилар: Бензема, Асенсио, Винисиус, Родриго, Мариано.
«Хетафе» — «Реал» баҳси 18 апрел куни бўлиб ўтади.
103   

Комментарии
(1)

  1. samat 19 апреля 2021 13:33
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Bo'lishi mumkin
Добавить комментарий
Ваше имя: *