Goal24.uz » Chempionlar ligasi » УEФА президенти: «Европа Суперлигасида ўйнайдиган футболчиларга ЖЧ ва Еврода ўйнашига рухсат берилмайди. Санксияларни қўллашга тайёрмиз»

УEФА президенти: «Европа Суперлигасида ўйнайдиган футболчиларга ЖЧ ва Еврода ўйнашига рухсат берилмайди. Санксияларни қўллашга тайёрмиз»

Автор: admin

УEФА президенти Александер Чеферин Европа Суперлигаси ташкил этилишини кескин қоралаб, янги турнирда тўп сурадиган футболчилар катта турнирларга қўйилмаслигини маълум қилди.
«Европа Суперлигасида тўп сурмоқчи бўлаётган 12 клуб футболга қарата тупуришди. Суперлигада тўп сурадиган футболчиларга миллий жамоалари сафида жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатида тўп суришга рухсат берилмайди. Уларнинг миллий жамоа сафидаги халқаро турнирларда иштирок этишларига тақиқ қўйилади. Биз мумкин бўлган ҳар қандай санксияларни қўллашга тайёрмиз.
Бундай шармандали, фақат ўз манфаати кўзланган таклифни, очкўзлик деб биламан. Бундай таклифларга қарши туришда барчни бизни қўллаб-қувватлашга чақираман», - дея Чефериннинг сўзларини келтирмоқда Гоал.
312   

Комментарии
(1)

  1. wolff 20 апреля 2021 23:36
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    superliga bekorga tuzildi nima keregi bor
Добавить комментарий
Ваше имя: *