Goal24.uz » Chempionlar ligasi » “Реал”, “Барселона” ва “Ювентус” Чемпионлар Лигасидан четлатилиши мумкин

“Реал”, “Барселона” ва “Ювентус” Чемпионлар Лигасидан четлатилиши мумкин

Автор: admin

УEФА президенти Александер Чеферин Европа Суперлигаси аъзолигидан чиқмаган клублар ҳақида гапирди.
Ассоcиатед Пресс нашрининг хабар қилишича, “Реал”, “Барселона”, “Ювентус” ва “Милан” клублари лойиҳани тарк этмаган.
“Ҳаммаси аён, клублар Суперлига ёки Европани танлаши керак. Агар улар ъБиз Суперлигадамизъ деса, у ҳолда, албатта Чемпионлар Лигасида иштирок этмайди. Агар улар бунга тайёр бўлса, ўзининг мусобақасида бемалол ўйнайвериши мумкин”, — дейди Чеферин.
Аввалроқ АПЛнинг олти клуби, “Атлетико” ва “Интер” Суперлигани тарк этишини маълум қилганди. “Милан” ва “Ювентус” эса айни дамда лойиҳани амалга оширишнинг иложи йўқлиги ҳақида баёнот берганди. “Барселона” эса яқинда Суперлига аъзолигидан чиқмаслигини маълум қилди.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *