Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп “Ливерпул”ни тарк этади. Ўрнига номзод тайёр

Клопп “Ливерпул”ни тарк этади. Ўрнига номзод тайёр

Автор: admin

У тезроқ кетиши керак...
“Ливерпул” клуби раҳбарияти жамоа жорий мавсумда чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмагани ва яхши натижалар қайд этмаётгани боис, мавсум якунланиши билан бош мураббий Юрген Клоппни лавозимидан озод этмоқчи.
Манбаларнинг таъкидлашича, клубга эга қилувчи Фенwай Спорт Груп хўжайинлари германиялик мутахассис ўрнига “Севиля”ни бошқараётган Хулен Лопетегини таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Лопетеги Испания терма жамоаси ва “Реал”даги муваффақияцизликларидан кейин ўз мавқеини тиклаб олди. Шу боис, “Ливерпул” хўжайинлари испаниялик мураббийни олиб келиш учун “Севиля”га компенсация тўлашга ҳам тайёр.
Клоппнинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача имзоланган. Агар у ишдан олинадиган бўлса, клуб хўжайинлари шартномани бекор қилгани учун германиялик мураббийга ҳам компенсация тўлаши керак бўлади.
632   

Комментарии
(1)

  1. икром 1 мая 2021 22:37
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Агар клоп ишдан кетса ливерпул анча зайиф жамога айланади
Добавить комментарий
Ваше имя: *