Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЙЧЛ. “Манчестер Сити” — “ПСЖ” ва “Челси” — “Реал” учрашувларига ҳакамлар тайинланди

ЙЧЛ. “Манчестер Сити” — “ПСЖ” ва “Челси” — “Реал” учрашувларига ҳакамлар тайинланди

Автор: admin

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жавоб баҳслари 4 ва 5-май кунлари бўлиб ўтади. УEФА мазкур ўйинларда фаолият юритадиган ҳакамларни маълум қилди.
“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” ўртасидаги учрашувни Бёрн Куйперс бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. ВАР тизимида Пол ван Бокел ва Деннис Ҳаглер ишлайди. Тўртинчи ҳакам — Тасос Сидирорулос (Греция).
“Манчестер Сити” — “ПСЖ” учрашуви Тошкент вақти билан 4-майдан 5-майга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.

“Челси” — “Реал” ўйини эса италиялик Даниеле Орсатога ишониб топширилган. Видеотакрорларга Массимилиано Иррати ва Марко Гуита жавобгар бўлади. Тўртинчи ҳакам — Давиде Масса.
Мазкур баҳс 5-майдан 6-майга ўтар кечаси 00:00 дан старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Орсато ЙЧЛ 2019/20-йилги мавсумида “Реал”нинг 1/8 финал дастлабки баҳси доирасидаги “Манчестер Сити”га қарши ўйинида (1:2) ишлаган. Унда ҳакам мадридликлар дарвозаси томон пеналти белгилаган ва Серхио Рамосга қизил карточка кўрсатганди.
97   
Добавить комментарий
Ваше имя: *