Goal24.uz » Ўзбекистон » “Пахтакор” футбол клуби 2020-йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди

“Пахтакор” футбол клуби 2020-йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди

Автор: admin

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистонда 2020-йилни энг кўп зарар билан якунлаган давлат корхоналари рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби рўйхатнинг 9-поғонасидан ўрин эгаллади. Клуб 2020-йилни 82,7 миллиард сўм зарар билан ёпган.

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги
“Пахтакор” 2020-йилда Ўзбекистон Суперлигаси, мамлакат Кубоги ва Лига Кубогида ғалаба қозонди. Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида 1/8 финалга қадар етиб борди. 2020-йилги мавсум якунланганидан кейин жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе ва бир қатор таниқли футболчилар клубни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор”нинг 80 фоиз улуши 2017-йилда СФИ Манагемент Груп МЧЖга берилганди. Компания беш йил ичида клубга камида 200 миллиард сўм сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилганди.
2021-йилнинг феврал ойида “Ўзметкомбинат”, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” корхоналари СФИ Манагемент Груп ишончли бошқарувидан чиқарилгани хабар қилинганди. Бироқ “Пахтакор” ҳозирда ҳам компаниянинг лойиҳалари қаторида турибди.
СФИ Манагемент Груп кимга тегишли?
2018-йил августида компания Ўзбекистондаги лойиҳаларга Алишер Усмонов ҳомийлигида жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик тадбиркор СФИънинг эгаси Фаттоҳ Шодиев эканлигини рад этган, аммо унинг акаси ва дўстининг оиласига тегишли эканлигини билдирган.
Ҳозирда компания сайтида Ўзбекистондаги фақат иккита лойиҳа — “Пахтакор” ФК ва “Тошкент металлургия заводи” кўрсатилган. Аввалроқ рўйхатда Эвроасиа Инсуранcе, “Ўртачирчиқпарранда” ва “Ўзкимёфарм” ҳам бўлган.
Маълумот учун, СФИ Манагемент Груп МЧЖ хорижий корхонаси корхоналарни бозор муносабатларига мослаштириш, халқаро стандартларни жорий этиш, хорижий мутахассислар ва инвестицияларни жалб қилишда фаол иштирок этиш орқали Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *