Goal24.uz » Ўзбекистон » 2020-йилнинг энг кўп зарар кўрган корхоналари ўнлигидан жой олган “Пахтакор” сўнгги 3 йилда давлатдан умуман пул олмагани маълум қилинди

2020-йилнинг энг кўп зарар кўрган корхоналари ўнлигидан жой олган “Пахтакор” сўнгги 3 йилда давлатдан умуман пул олмагани маълум қилинди

Автор: admin

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020-йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлилида “Пахтакор” футбол клубини энг кўп зарар кўрган 10 корхона таркибига киритди.
Унда 2020-йилда “Пахтакор” футбол клубининг 82,7 млрд сўм миқдорида зарар кўргани қайд этилган. “Пахтакор” матбуот хизмати ушбу маълумотнома юзасидан расмий баёнот билан чиқди.
“Пахтакор футбол клуби” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 21-августдаги 3227-сонли “ъПахтакоръ футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, инвестиция шартларини бажарган ҳолатда 80 фоиз улуши СФИ Манагемент Груп МЧЖга ўтиши ва клубнинг устав фондидаги 20 фоиз улушини Тошкент шаҳар ҳокимлигида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган. Шу вақтдан буён “Пахтакор” футбол клуби бюджети тўлиғича СФИ Манагемент Груп МЧЖ томонидан шакллантириб келинган. “Пахтакор” футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қиламиз.
Давлат активларини бошқариш агентлиги тарқатиш учун тайёрлаган маълумотларининг тўғри ва холис экани бўйича мажбуриятга эгалигини унутмаслиги лозим.
“Пахтакор” клуби
Таниқли футбол мутасаддиси Алишер Никимбаевнинг хабар қилишича, “Пахтакор” клуби 2018—2020-йиллар тўлиқ СФИ Манагемент Груп томонидан молиялаштирилган. 2021-йилнинг март ойидан бошлаб ушбу компания “Пахтакор” аксионерлари рўйхатидан чиққан.
СФИ Манагемент Груп кимга тегишли?
2018-йил августида компания Ўзбекистондаги лойиҳаларга Алишер Усмонов ҳомийлигида жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик тадбиркор СФИънинг эгаси Фаттоҳ Шодиев эканлигини рад этган, аммо унинг акаси ва дўстининг оиласига тегишли эканлигини билдирган.
Ҳозирда компания сайтида Ўзбекистондаги фақат иккита лойиҳа — “Пахтакор” ФК ва “Тошкент металлургия заводи” кўрсатилган. Аввалроқ рўйхатда Эвроасиа Инсуранcе, “Ўртачирчиқпарранда” ва “Ўзкимёфарм” ҳам бўлган.
Маълумот учун, СФИ Манагемент Груп МЧЖ хорижий корхонаси корхоналарни бозор муносабатларига мослаштириш, халқаро стандартларни жорий этиш, хорижий мутахассислар ва инвестицияларни жалб қилишда фаол иштирок этиш орқали Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган.
71   
Добавить комментарий
Ваше имя: *