Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон миллий терма жамоаси май охирида Австралияга қарши назорат учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси май охирида Австралияга қарши назорат учрашуви ўтказади

Автор: admin

Ўзбекистон миллий терма жамоаси май ойида Австралияга қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров ЎФА расмий ЁуТубе каналига берган интервюсида хабар берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20-май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирлари йиғин бошлайди. Сафар олдидан санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.
28-май санасида терма жамоа делегацияси БААга жўнаб кетади ва 29-май куни Дубай шаҳрида Австралия терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади.
Шундай сўнг, Вадим Абрамов шогирдлари Саудия Арабистонига йўл олади ва 7-июн куни ўтадиган Сингапур терма жамоасига қарши дастлабки учрашувга тайёргарлик кўради.
Эслатиб ўтамиз, июн ойида ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаши доирасидаги ўйинлар марказлашган тизимда ўтказилади. Ўзбекистон жой олган гуруҳ баҳслари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *