Goal24.uz » Ўзбекистон » “Насаф” ҳакамларни сотиб олишга урингани учун 50 миллион сўм жаримага тортилди

“Насаф” ҳакамларни сотиб олишга урингани учун 50 миллион сўм жаримага тортилди

Автор: admin

Қаршининг “Насаф” футбол клуби ҳакамларни ўз томонига моддий манфаатдорлик эвазига оғдиришга урингани учун Ўзбекистон футбол ассосиацияси томонидан (ЎФА) жаримага тортилди.
ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, “Насаф” вакили 2020-йил футбол мавсумида ҳакамларни ўз томонига моддий манфаатдорлик эвазига оғдиришга урингани учун клуб ташкилот интизом кодексининг 5.26 бандига мувофиқ 50 миллион сўм жаримага тортилган.
Қайд этилишича, мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Аввалроқ ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бир қатор футбол учрашувларида беллашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун (интизом кодексининг 5.44 бандига асосан) уч йил муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ЎФА Этика қўмитаси 2020-йилнинг ноябр ойида юқоридаги бандга кўра, бир қатор ҳакамларга жазо чораларини қўллаганди. Хусусан, ФИФА, ОФК ҳаками Жасур Мухторов 5 йилга, ЎФА ҳаками Темур Тўхтасинов бир йилга ва ЎФА ҳаками Аскер Нажафалиев эса 2020-йилги мавсум охиригача футболга оид фаолиятдан четлатилганди.
123   
Добавить комментарий
Ваше имя: *