Goal24.uz » Ўзбекистон » Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

Автор: admin

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-0, 10 КО) навбатдаги жангини 2021-йилнинг 19-июнида ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчига аргентиналик Сезар Мигел Баррионуево (35-4, 25 КО) рақиб бўлади. Жанг АҚШда бўлиб ўтади.
Баррионуево сўнгги жангини 2019-йилда Хуан Ленсинага қарши ўтказган ва нокаут билан ғалаба қозонган.
Абдуқаҳҳоров эса 2021-йилнинг мартида Пуерто-Рико вакили Хавиер Флоресни муддатидан аввал таслим этганди. Навбатдаги жанг Қудратилло учун проф боксдаги 19-жанг бўлади, спортчи шу вақтга қадар мағлубият нималигини билмай келмоқда.
86   
Добавить комментарий
Ваше имя: *