Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Grandlar uchun qora kun: basklar «Real»ni ham, «Barselona»ni ham turnirdan chiqarib yubordi

Grandlar uchun qora kun: basklar «Real»ni ham, «Barselona»ni ham turnirdan chiqarib yubordi

Автор: admin

«Барселона» январь ойи бошида Испания Суперкубогини яримфиналдаёқ тарк этгани туфайли мухлислар қўшимча класикодан бебаҳра қолишганди, мамлакат кубоги чорак финалида эса икки фаворит синхрон равишда «Реал Сосьедад» ва «Атлетик»га ютқазишди.
Зиданнинг кубоклардаги муваффақиятсизлиги

Испания Кубоги. 1/4 финал
«Реал» — «Реал Сосьедад» — 3:4 
(0:1)
Голлар: Эдегор, 22 (0:1). Исак, 54 (0:2). Исак, 56 (0:3). Марселу, 59 (1:3). Мерино, 69 (1:4). Родригу, 81 (2:4). Начо, 90+3 (3:4).
«Реал»: Ареола, Серхио Рамос, Марселу, Начо, Эдер Милитау, Кроос, Хамес Родригес (Модрич, 46), Диас (Йович, 76), Вальверде (Родригу, 76), Бензема, Винисиус Жуниор.
«Реал Сосьедад»: Ремиро, Монреаль, Элустондо, Горосабель, Ле Норман, Мерино, Субельдия, Янузай (Барренечеа, 46), Эдегор (Гевара, 64), Оярсабаль, Исак (Айен Муньос, 70).
Огоҳлантиришлар: Эдегор, 11. Ле Норман, 19. Субельдия, 66. Эдер Милитау, 77. Горосабель, 86. Винисиус Жуниор, 90+4.
Четлатиш: Горосабель, 90+5.
Ҳакам: Матеу Лаос.
6 февраль. Мадрид. «Сантьяго Бернабеу» стадиони.
«Сантьяго Бернабеу»да басклар билан олдинги чорак финал дуэлини мадридликлар яхши хотира билан эслашади. 1953 йилда бўлгани каби, 1993 йилда ҳам меҳмонлар 4:0 ҳисобида тор-мор этилган, ўша мавсумда «Қироллик клуби» мақомига кўра иккинчи ўринда турувчи миллий кубокни қўлга киритганди. Аммо пайшанба оқшомида «Реал Сосьедад» калтакланадиган болага ўхшамасди, бу жамоа бир неча кун олдин ички чемпионатда аутсайдер «Леганес»га қарши иродасиз ўйин кўрсатиб мағлуб бўлган жамоа эмасди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида меҳмонларнинг ҳужумлари фаворитнинг тартибли позицион ҳужумларидек эди. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ бўлажак қаҳрамон Александер Исак фаол ҳаракат қилди, у аввалига Янузай учун голли вазият яратди, бу вазиятда бельгиялик футболчининг зарбасига Милитао оёқ қўйишга улгурди, кейин узоқ масофадан мезбонлар дарвозабонини синаб кўрди. Ареола унинг зарбасини қайтарди, аммо такрорий зарба берган Эдегор осонлик билан ҳисобни очди. Парадокс: норвегиялик футболчи «Сантьяго Бернабеу»да илк голини урди, аммо ўз трансфер ҳуқуқи тегишли бўлган «Реал» учун эмас, унинг дарвозасига. Табиийки, у бу голни нишонламади.
16 ёшида катта шов-шувлар билан Мадридга келган ва «Қироллик клуби»нинг асосий таркибида ўйнаган скандинавиялик футболчи 21 ёшга чиқди. Бир томондан, бу яхши воқеа, аммо бир анъанани қайд этиш керак. Бу мавсумда Мадридда жамоанинг собиқ футболчиларидан тўрт нафари гол уришга эришди, Эдегордан аввалроқ Виллиан Жозе, Борха Майораль ва Пабло Сарабия Мадриддаги мухлисларни ранжитганди. Агар Исак қулай вазиятларни кўкка совурмаганида, басклар танаффусгача ҳам ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўларди.
Афтидан, танаффус вақтида швециялик қора танли футболчи нишонга олишни қайта машқ қилган, у иккинчи бўлимда Эдегорнинг доҳиёна узатмасини йўққа чиқармади. Лекин бу чиройли голни ВАР офсайд туфайли бекор қилди, аммо меҳмонлар иккинчи голни узоқ куттиришмади. Исак ҳаводаги тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасининг юқори узоқ бурчагига йўналтирди. «Реалу»га ҳеч ким ёрдам бера олмай қолди, захирадан туширилган Модрич ҳам қутқара олмасди, икки дақиқа ўтиб Исак яқин бурчак «тўққизлиги»ни нишонга олиб, дублни расмийлаштирди.
Назарий жиҳатдан Мадридни фақат мўъзижа қутқариб қолиши мумкин эди, аммо бунинг учун Марсело нафақат гол уриши, балки ҳимоядаги ишларини ҳам тўғри бажариши талаб этиларди. Аммо у ўз қанотида Исакни ўтказиб юборди, бу вазиятда у «Реал» марказий ҳимоячилари ҳам машғулот манекенини эслатарди ва Мерино қаршиликсиз тўртинчи голни урди. Бу вақтда ўйиннинг 69-дақиқаси давом этаётган, мадридликлар Зинедин Зидан даврида биринчи марта бир ўйинда ўз дарвозасидан тўрт гол ўтказиши эди.
Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда жамоа йирик мағлубиятдан қутулиб қолди, лекин мавсумда уй ўйинларидаги илк мағлубиятдан қутула олмади.

Зидан ўзининг футболчилик фаолиятида ҳам, мураббийлик фаолиятида ҳам ҳали бирор марта миллий кубокларда ғалаба қозона олмаган ва бу нохуш анъана жорий мавсумда ҳам давом этади - бу йилдан Испанияда кубок ўйинлари ярим финалга қадар бир ўйиндан иборат бўлади. Меҳмонлар эса ғалабани узоқ нишонлашди, кийим алмаштириш хонасидан майдонга қайтиб, «Сантьяго Бернабеу»ни ҳали тарк этмаган мухлислари билан жўр овозда куйлашди.

LOLOLOLOLOLOLOLO

LOLOLOLOLOLOLO

LOLOLOLOLOLOLOLOLO

LOLOLOLOLOLOLO!!!!!

Beti egongo gara zurekin!!! 💙#AurreraReala



2,695

898 people are talking about this

Забт этиб бўлмас Бильбао

Испания Кубоги. 1/4 финал
«Атлетик» — «Барселона» — 1:0
(0:0)
Гол: Бускетс, 90+3 — автогол.
«Атлетик»: Симон, Берчиче, Иньиго Мартинес, Капа, Альварес, Нуньес, Рауль Гарсия (Ибаи Гомес, 89), Дани Гарсия, Весга (Сан-Хосе, 66), Икер Муниаин (Адурис, 77), Иньяки Уильямс.
«Барселона»: тер Штеген, Пике (Юмтити, 80), Жорди Альба, Семеду, Лангле, Ракитич (Артур, 70), Бускетс, Сержи Роберто, де Йонг, Месси, Фати (Гризманн, 57).
Огоҳлантиришлар: Семеду, 6. Месси, 39. Жорди Альба, 40. Альварес, 44. Весга, 53. де Йонг, 57. Дани Гарсия, 64. Пике, 72. Артур, 82.
Ҳакм: Мартинес Мунуэра.
6 февраль. Бильбао. «Сан-Мамес» стадиони.
Барча Мессининг «Барселона»дан кетиши билан боғлиқ фантастик сценарийларни тузаётганида, унинг клуб спорт директори Эрик Абидал билан зиддияти муҳокамаси давом этаётганида, Лео мутлақо хотиржам тарзда майдонга тушиб келди. «Сан-Мамес»га кириб келаётганида аргентиналик футболчи фотомухбирларга жилмайиб қаради, бу вақтда меҳмонлардан ҳеч ким мавсумнинг очилиш ўйинида кўк-анорранглилар Бильбаода фахрий ҳужумчи Адуриснинг голидан кейин мағлуб бўлганини эсламас эди.
Афтидан Мессида соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўлгани ҳақидаги хабарлар ўзини оқламади. Сардор бошланғич таркибда майдонга тушиб, Гризманн захирада қолгани туфайли «алдамчи тўққизлик» позициясидан ўрин эгаллади. Биринчи бўлимда «Барса» ҳужум чизиғидаги энг хавфли футболчи Фати эди. Вазиятлардан бирида у жойида 180 даражага айланиб, ўзини қўриқлаётган рақибни ҳамда дарвозабонни чалғитди ва тўпни бўш қолган бурчак томон йўналтирди, аммо тўп йўлига бошқа бир ҳимоячи Нуньес чиқиб келди. Жавоб ҳужуми вақтида басклар тер Штеген томонидан берилган совғани қабул қила олишмади, германиялик дарвозабон тўпни узоқлаштиришда хато қилиб, уни Раул Гарсиянинг оёқларига ташлаб берди. Аммо бундай бўлишини кутмаган ва шошиб қолган футболчи тўпга зарба беришда адашди, Уильямснинг голи эса офсайд туфайли бекор қилинди.
Умуман олганда, ўйин тенг кучлар остида кечди.  «Барса» вақти-вақти билан ўз дарвозаси томонда рақиб прессингидан чиқиб кетишда муаммолар пайдо бўла бошлади. Тер Штеген асабийлашишда давом этди ва хатоларга йўл қўйди. Каталонлар ҳужум чизиғида эса вазиятни якунлаб берувчи ҳужумчи етишмади. Ўйиннинг бир соати ортда қолган вақтда ҳужумда кутилмаганда де Йонг пайдо бўлди. Нидерландиялик футболчи дарвозабонни алдаб ўтди, аммо кейин йиқилиб, фақат симуляция учун сариқ карточка олишга эришди. Яхшиямки, арбитр уни қаттиқроқ жазоламади, Френки бир неча дақиқа ўтиб рақиб жарима майдонида йиқилганди.

Гризманн майдонга туширилгач, меҳмонлар «Атлетик» дарвозасини қамал қила бошлашди. Француз футболчининг узатмаси дарвозабон ҳудудида тўпни кутиб турган де Йонгга бораётганида Нуньес яна бир марта баскларни қутқарди. «Барса» ўйинини яна бир жокер — Артур ҳам кучайтирди. Аввалига у узун узатмаси билан Сержи Робертони олдинга ташлади, у эса Гризманни зарба бериш нуқтасига чиқарди. Кейин бразилиялик футболчи ўзи рақиб жарима майдонига кириб бораётган Мессини топди. Бу вазиятда сардор ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди, аммо Симон хавфли зарбани оёқлари билан қайтариб юборди.
Ўйинга қўшиб берилган дақиқалар бошланганида, «Атлетик» августда бўлгани каби мўъжиза содир этди. Бу вақтда Пике жароҳат туфайли майдонни тарк этган, унинг ўрнига ҳимоячиларга ёрдамга келган Бускетс эса Уильямсга тўпни дарвозага йўллашига халал бера олмади.

Иккинчи бўлимни яхши ўтказганига қарамай, «Барса»нинг уникал серияси тўхтатилди, жамоа бунгача олти мавсум давомида Испания Кубогида финалга қадар етиб борганди. Умуман, бу мавсумдаги турнир — сўнгги йиллардаги энг сенсациялиси бўлмоқда: «Реал», «Барселона» ва «Атлетико» жамоаларининг ҳеч бири ярим финалгача етиб бора олмагани 2003 йилда кузатилганди. 
Шу тариқа, Испания Кубоги тугади деса ҳам бўлади. Турнир финали 18 апрель куни Севильяда бўлиб ўтади. Аммо кенг омма учун — бу якун. Ярим финалда ёки финалда «Барселона» — «Реал» ёрлиғи бўлмайди. Умуман, яримфиналда испан мегаграндларидан ҳеч бири бўлмайди. Сўнгги марта бундай ҳолат 10 йил муқаддам рўй берганди.

1 696   
Добавить комментарий
Ваше имя: *