Goal24.uz » Ўзбекистон » Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанг санаси маълум ёхуд у яна АҚШга қайтмоқда

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанг санаси маълум ёхуд у яна АҚШга қайтмоқда

Автор: admin

Юртдошимиз Василий Ломаченко ва Масаёши Накатани андеркардида жанг қилади.
Рио Олимпиадаси чемпиони ҳозирда профессионал боксда фаолият юритаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг (9-1,5 КО) навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.
Боксчимизнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг  сайтимизга маълум қилишича, Фазлиддин 26 июн куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил қилинадиган жанг кечасида рингга кўтарилади.
Ушбу кечанинг марказий жангида украиналик Василий Ломаченко(14-2,10 КО) ҳамда япониялик Масаёши Накатани ( 19-1,13 КО) тўқнаш келади.
Ҳамюртимиз сўнги жангини 2020 йил 5 декабрда Россияда  ўтказиб, Манук Диланян устидан зафар қучганди. Умуман олганда юртдошимиз сўнги икки жангини Россия ва Қозоғистонда ўтказганди. Энди эса яна океан ортига қайтмоқда.
Ҳозирча рақиб маълум эмас. Тез орада бунга ҳам аниқлик киритилади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
57   
Добавить комментарий
Ваше имя: *