Goal24.uz » Foto lavhalar » Фото: Криштиану Роналду янги Ўзбекистонда тўқилган чопонда

Фото: Криштиану Роналду янги Ўзбекистонда тўқилган чопонда

Автор: admin

Ўзбекистонлик собиқ ММА жангчиси, ҳозирда БААда истиқомат қилаётган Умид Мавлонов ўзининг Инстаграм саҳифасида Криштиану Роналду билан бирга тушган навбатдаги суратни намойиш қилди.

Унда португалиялик футболчи ўзбек чопони кийиб олганини кўриш мумкин. “Янги Ўзбекистонда қўлда тикилган чопон”, — дейилади изоҳда.
Аввалроқ Мавлонов Роналдунинг худди шу чопонда тушган суратини эълон қилганди. Шунингдек, Роналдунинг қайлиғи Жоржина Родригес ҳам ўзбекона тўнда кўриниш берган ва бу либос Ўзбекистондан эканини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду май ойида Ўзбекистон ММА ассоциацияси рамзи туширилган либосда тушган суратини Инстаграм саҳифасига жойлаганди.
245   
Добавить комментарий
Ваше имя: *