Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. “Челси” 90+3-дақиқадаги гол эвазига “Манчестер Сити”ни енгди

АПЛ. “Челси” 90+3-дақиқадаги гол эвазига “Манчестер Сити”ни енгди

Автор: admin

Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 35-турида “Манчестер Сити” ва “Челси” 8-май, шанба куни ўзаро баҳс юритди.
Манчестерда кечган баҳсда лондонликларнинг қўли баланд келди. Дастлаб 44-дақиқада Раҳим Стерлинг ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг ўзида “шаҳарлик”лар ҳисобни ошириши мумкин эди, аммо Серхио Агуеро 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасига келиб, Ҳаким Зиёш мувозанатни тиклади. 90+3-дақиқада эса Маркос Алонсо гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Ушбу ғалабадан кейин “Челси”нинг очколари сони 64 тага етди, жамоа 3-ўринга кўтарилди. “Манчестер Сити” (80) эса мағлубиятга қарамай пешқадамлик қилмоқда.
АПЛ
35 -тур баҳси
8-май, шанба
“Манчестер Сити” — “Челси” 2:1
Голлар: 1:0 – 44 Стерлинг, 1:1 – 63 Зиёш, 1:2 – 90+3 Алонсо.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Менди (Зинченко, 80), Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Ферран Торрес (Гундўғон, 71), Родри, Стерлинг, Ляпорт, Габриел Жезус, Агуеро (Фоден, 70).
“Челси”: Менди, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен (Зума, 45), Жеймс, Зиёш (Ҳадсон-Одои, 76), Канте (Жоржинё, 68), Пулишич, Гилмор, Аспиликуета, Вернер.
Огоҳлантиришлар: Стерлинг (12), Габриел Жезус (90).
107   
Добавить комментарий
Ваше имя: *