Goal24.uz » Жаҳон » Маҳмуд Муродовнинг УФCъдаги навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Маҳмуд Муродовнинг УФCъдаги навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Автор: admin

Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилувчи УФC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-6) ўзининг навбатдаги жангини Жералд Миршерт (32-14) қарши ўтказади.

Мазкур жанг 2021-йилнинг 28-августида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.
33 ёшли Миршерт сўнгги жангини 17-апрел куни Бартош Фабианскига қарши ўтказган ва рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. Ундан аввал спортчи Ҳамзат Чимаевга қарши беллашувнинг 17-сониясидаёқ нокаутга учраганди. Шунингдек, Миршерт УФCъдаги фаолияти давомида Кевин Ҳоланд ва Тиаго Сантос каби машҳур яккакурашчилар билан жанг қилган (иккисида ҳам мағлуб бўлган).
Муродов УФCъда кетма-кет учта ғалабали серия қайд этди. Маҳмуд сўнгги жангида 2021-йилнинг январ ойида Эндрю Санчесни нокаутга учратганди. Аввалроқ спортчи промоушен билан яна тўртта жангга шартнома имзолагани маълум бўлганди.
69   
Добавить комментарий
Ваше имя: *