Goal24.uz » Transfer » Футбол тарихидаги энг йирик трансферлар

Футбол тарихидаги энг йирик трансферлар

Автор: admin

Деярли бир йилдан буён биз яна бир трансфер рекордини ўрнатадиган Эрлинг Ҳоландни қайси клубга ўтишини муҳокама қиляпмиз. Кимдир 80 млн евро, кимдир эса тахминан 150 млн ҳақида гапиради. Аммо бу футболчига шунча пул сарфлаш керакми? Келинг, тарих ва унда қилинган ақлга сиғмас трансферларни кўриб чиқамиз.
1. Неймар (“Барселона“ - ПСЖ, 222 млн евро, 2017 йил)

Ушбу трансферга ҳукм қилиш ҳали ҳам қийин. 200 миллион евродан ошадиган қандай одам бор ер юзида? Лига 1 нинг икки карра энг яхши ўйинчиси бўлиш ёмон эмас, аммо буни кутиш керак. Неймар ажойиб ижрочи бўлиб қолаётган бўлсада, Францияда ҳамма ҳам унинг нархига лойиқлигига амин эмас - айниқса, неча марта жароҳат олганини ҳисобга олсак. Ҳозирча скептикларни жим қилишнинг ягона усули бу–Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдир.
2. Килиан Мбаппе (“Монако“ - ПСЖ, 180 млн. евро, 2018)

Неймар, Мбаппе, моҳияти бир хил. Ҳа, у Лига 1да энг зўр ва унинг ЖЧ-2018 даги кўрсатган ўйинини баҳолаб бўлмайди, аммо ҳозирча кўп нарса парижликларнинг Европадаги муваффақиятига боғлиқ. Агар у ғалаба қозонса, у буни исботлайди. Аксинча ҳолат бўлса,ҳамма ғийбат қилишни давом эттиради.
3. Филиппе Коутинё (“Ливерпул“ - “Барселона“, 145 млн. евро, 2018)

Коутинёнинг “Барселона“ томонидан сотиб олиниши ҳар доим ҳайратланарли бўлган. Премер-лигада ҳеч қачон энг яхши бўлмаган ва ҳаттоки ҳар доим ҳам ярим ҳимоячини ўзига жалб қилмаган футболчи Каталонияда ўнинчи рақамли футболчи ҳаракатланадиган нуқтада ўйнади. Натижа: янги жамоага умуман мос келмаган бразилиялик учун ҳақиқий муваффақияцизлик. Хўш, унинг энг яхши ўйини Чемпионлар лигасида айнан “Барселона“ га қарши кечди. Хулоса қилиш ўзингиздан.
4. Жоау Фелиш (“Бенфика“ - “Атлетико“, 126 млн.эвро, 2019)

Биринчи мавсумда Фелиш умуман яхши ўйин кўрсата олмади,иккинчисида эса ўзининг даражасини кўтариб олди. Аммо, у ҳужумчиларни истаган даражада қадрланмайдиган “Атлетико“ сингари жамоага муносибми ёки йўқми, деган савол доим очиқ қолади. Симеоне учун бундай ғайритабиий футболчи учун жуда кўп пул тўлангани ҳатто ғалати.
5. Антуан Гризманн (“Атлетико“ - “Барселона“, 120 млн.эвро, 2019)

“Барселона“ билан яна бир қизиқарли шартнома. Шубҳасиз, Гризманн яхши футболчи , аммо у Барсага тўғри келадими? Унга жамоада қандайдир конкрет вазифа юкланмаганга ўхшайди. Биз ҳали ҳам унинг клубда учун ким бўлишини билмаймиз. “Атлетико“да ҳар мавсум у камида 15 та гол урган, аммо Каталонияда у ҳали бундай муваффақиятга эришгани йўқ.
6. Усман Дембеле (“Дортмунд“ “Барселона“ га, 105 млн. евро, 2017)

Дембеле тўрт йил олдин Неймар кетганидан кўп ўтмай ўзини Ноу Кампда кўрди. Ва ҳозирга қадар у бу ерда барқарор юлдуз эмас, балки “катта истеъдод“ сифатида. Айниқса, унга жароҳатлар халал бермоқда, бу эса унинг трансфери қачондир ўз самарасини беришига шубҳа туғдирмоқда.
7. Пол Погба (“Ювентус“ - “Манчестер Юнайтед“, 105 млн. евро, 2016)

Погба анчадан буён “Манчестер Юнайтед“ да таркибида, аммо ундан қандай қилиб максимал даражада фойдаланиш ҳақида гап кетса,Сулшер ҳам ўйланиб қолса керак. Баъзан у майдонни ёндиради, баъзида эса унинг бор йўқлиги билинмай қолади. Ва шу билан бирга, “Ювентус“ ўзининг собиқ футболчисига қизиқиши ҳали ҳамон давом этмоқда. Аммо битта нарса аниқ: бундай пул учун инглизлар ундан кўпроқ нарсани кутишган.
8. Эден Азар (“Челси“ - “Реал“, 100 млн. евро, 2019)

Бир жароҳатдан кейин бошқаси уни тақиб қилиб юради. У майдонга тушганда ҳамма хурсанд,лекин доим кейинги учрашувда майдонга тушиш-тушмаслиги сўроқ остида қолаверади. Икки мавсумда тўрттагина гол бу нима бўлишидан қатъий назар бу даражадаги футболчи учун даҳшатнинг ўзи.
9. Криштиану Роналду (“Реал“ - “Ювентус“, 100 млн. евро, 2018)

У голлар урди. 88 учрашувда 75 гол уриш бу ҳар қандай вазиятда ҳам ажойиб кўрсаткич. Аммо португалиялик нафақат голлари учун жамоага олиб келинганди, балки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба учун сотиб олинган.Бу совриндан эса ҳалигача дарак бўлгани йўқ. Ушбу мавсумда ҳатто миллий чемпионат ҳам бой берилди. Бунга Роналду айбдор эмас, аммо туринликлар ундан норози ва ҳатто уни бирон бир клубга сотиб юборишни ўйлаётган кўринади.
10. Гарет Бейл (“Тоттенхем“ - “Реал“, 100 млн.эвро, 2013)

Бу трансферга баҳо бериш бироз қийин. Бир томондан, Бейл Чемпионлар лигаси финалларида уч гол урган ва тўрт маротаба ушбу турнирнинг ғолиби бўлган. Унинг “Реал“даги фаолиятида бир қанча ёрқин воқеалар бўлган. Испания кубоги финалида урган голи эса унинг фаолиятининг чўққиси каби кўринади. Аммо танқидчилар уни Мадридда қандай эслаш мумкинлигини ҳали ўзлари ҳам билишмайди. У яхши трансфер бўлганми,албатта. Аммо ўша пайтдаги рекорд миқдордаги маблағ учун улар барибир бундан-да зўрроқ Бейлни кутишган бўлса ажаб эмас.Энди у “Тоттенхем“да ва ундан ҳар доимгидек кўп нарса кутилмоқда.
1 408   
Добавить комментарий
Ваше имя: *