Goal24.uz » Ўзбекистон » ФИФА «Шўртан»га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат бермади

ФИФА «Шўртан»га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат бермади

Автор: admin

«Шўртан» клуби узоқ вақтдан буён жамоанинг собиқ легионер ва хорижлик мураббийлари олдидаги қарздорлигини бартараф этиш билан банд эди. Ғузор жамоаси яқинда қарздорликни узган бўлса-да, трансферлар учун рухсат ололмади.
«Шўртан» футбол клуби хорижлик мутахассислар олдидаги мажбуриятларини бажарган бўлса-да, ФИФА ёзги трансфер ойнаси очиладиган 5 июл санасига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат бермади. Сабаби Регламентда шундай ёзилган, ФИФА истисно ҳолатни қабул қилмади. 
Бу ҳолат хорижликлар хизматидан фойдаланаётган қолган клублар учун ҳам хулоса бўлиши керак», - дея ёзади ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.
Маълумот учун, «Шўртан» клуби Про лига 5-туридан кейин 1 очко билан сўнгги 9-ўринни банд этиб турибди. Асрор Алиқулов жамоаси бугун, 11 май куни Самарқандда 5-турнинг қолдирилган ўйини доирасида «Динамо»га қарши майдонга тушади.
83   
Добавить комментарий
Ваше имя: *