Goal24.uz » Ўзбекистон » ЖЧ—2022 йўлида. Ўзбекистон терма жамоасининг Саудия Арабистонида ўтадиган ўйинлари бошланиш вақти маълум бўлди

ЖЧ—2022 йўлида. Ўзбекистон терма жамоасининг Саудия Арабистонида ўтадиган ўйинлари бошланиш вақти маълум бўлди

Автор: admin

Ўзбекистон терма жамоаси июн ойи бошида ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаши доирасида ўз ўйинларини ўтказади.
Вадим Абрамов шогирдларининг Саудия Арабистонида марказлашган тизимда ўтказиладиган мазкур мусобақадаги дастлабки ўйини 7-июн куни Сингапурга қарши бўлади. Кейинчалик Ўзбекистон терма жамоаси Яман (11-июн) ва Саудия Арабистони (15-июн) билан ўйнайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Барча учрашувлар Ўзбекистон вақти билан 23:00 да бошланади.
Қуйида Ўзбекистон ўрин олган Д гуруҳидаги қолган ўйинлар тақвими билан танишинг.
ЖЧ—2022 / ОК—2023 саралаши
3-июн, пайшанба
Фаластин — Сингапур 23:00
5-июн, шанба
Саудия Арабистони — Яман 23:00
7-июн, душанба
Ўзбекистон — Сингапур 23:00
11-июн, жума
Яман — Ўзбекистон 23:00
Сингапур — Саудия Арабистони 23:00
15-июн, сешанба
Саудия Арабистони — Ўзбекистон 23:00
Фаластин — Яман 23:00

Ўзбекистон терма жамоаси 20-май куни Тошкентда йиғинни бошлайди. 28-май куни терма жамоа делегацияси БААга жўнаб кетади ва 29-май куни Дубай шаҳрида Австралия терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади.
270   
Добавить комментарий
Ваше имя: *